Рўза Қўзиева жаҳон кубоги ғолиби
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда.
Кубогнинг аёллар ўртасидаги -73 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Рўза Қўзиева яккалик беллашувларида 120 кг натижа билан бронза, умумий натижага кўра эса 345 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада Ақидахон Ахтамова 1 тадан олтин ва кумуш медалига сазовор бўлган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА