Айни кунларда бутун дунё, хусусан, юртимиз мўмин-мусулмонлари қалбига ўзгача фараҳ инган.

Ўн икки ойнинг султони, раҳмат ва барака, ибодат ва тарбия ойи бўлган Рамазон кириб келди.

Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур ва шайтонлар кишанланур», дедилар.

Термизийнинг лафзида эса: «Қачон Рамазон ойининг аввалги кечаси бўлса, шайтонлар ва ўзбошимча жинлар кишанланур. Дўзахнинг эшиклари ёпилур. Улардан бирор эшик очилмас. Жаннатнинг эшиклари очилур. Улардан бирор эшик ёпилмас. Бир нидо қилгувчи: «Эй, яхшилик истовчи, келиб қол! Эй, ёмонлик истовчи, бас қил!» деб нидо қилур. Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган (банда)лари бўлур. Ҳар кеча шундоқ бўлур», дейилган.

Демак, ана шундай улуғ онларда, жаннатлар очилган, дўзахлар ёпилган, шайтонлар кишанланган, Аллоҳнинг раҳмати ёғиб турган лаҳзаларда қилинган ибодатнинг самараси ҳам ўзгача бўлади, ибодатни мукаммал бажариш ҳам бандаларга осонроқ кечади. Қолаверса, банда ўзини тарбиялаши учун бу катта имконият ва фурсатдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Ким Рамазон рўзасини фарзлигига ишониб, савоб умид қилиб тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади”, деганлар (Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий, Аҳмад ривояти).

Рўза инсонга жисмоний фойда келтириш билан бирга, маънавий жиҳатдан ҳам кишини буюк ахлоқ соҳиби бўлишига етаклайди. Чунки рўзадор инсон бефойда, ёлғон, туҳмат, бўҳтон гап-сўзларга мутлақо яқин йўламаслиги, бошқа биров уруш-жанжал бошласа, мен рўзадорман, деб четланиши лозим. Ана шундаги рўзадор ваъда қилинган савобга эга бўлади.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким рўза¬дорга ифтор берса, рўзадор савобича савобга эришади. Бунда рўзадорнинг савобидан ҳеч нарса камаймайди”, дедилар (Имом Термизий ва Аҳмад ривояти).

Ҳадиси шарифда зикр қилинганидек, Рамазон ойида ифторлик маросими қилиб рўзадорларни тўйдириш – яхши иш. Аммо бошқа хайру эҳсонлар каби бу маросим ҳам шариатда аслида бева-бечора, мискин-фақирларни кўзлаб жорий қилинганини унутмаслик керак. Ифторлик маросими қилиш ҳеч кимга фарз ҳам эмас, вожиб ҳам эмас. Бизда, айниқса яқин қариндошлари оламдан ўтган одамлар, нима қилиб бўлса ҳам каттароқ ифторлик қилишга, кўпроқ одам чақиришга уринадилар. Ўзига тўқ ва имконияти кенгроқ одамлар эҳтимол иқтисодий қийинчиликка учрамаслар, аммо камбағал кишилар ўзларини, бола-чақаларини қийнаш эвазига ифторлик қилишлари шариатга тўғри келмайди. Ифторлик қилиб тўқларни чақириш, бева-бечора, мискин-фақирларни айтмаслик эса мутлақо Ислом шариати ва унинг чақириғига тўғри келмайдиган ишдир.

Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ифторлик қилиш деганида, албатта уйига қозон осиб, дастурхон ёзиб, тўп-тўп одам айтишни тушунмаслик керак. Камбағал, муҳтож кишиларга ифторлик таомини олиб бериш ёки керакли маблағни бериш энг яхши ифторлик бўлади. Чунки рўзадор ва ҳақдор одамни риёкорликсиз ифтор қилдирилган бўлади. Айниқса, бугунги пандемия вақтида – халқ моддий жиҳатдан имконияти чекланган бир пайтда динимиз кўрсатмасига амал қилиш савоб устига савоб демак.

Сир эмаски, бугун инсоният катта синовни бош кечирмоқда. Бутун дунё бўйлаб юзага келган пандемия шароити сабаб ўтган йили Рамазон ойи, таровеҳ намози ва хатми Қуръонларни уй шароити, оила даврасида ўтказишга тўғри келди. Шукрки, бу сафар масжидларимиз жамоатга бағрини очиб, мўмин-мусулмонларимиз эса масжид сари ошиқмоқдалар. Бироқ унутмаслигимиз керакки, ҳали ҳануз пандемия давом этаётгани, карантин талаблари амалда бўлиб турибди. Касаллик хавфи тугамаган экан, уни янада ортишига ўзимиз сабабчи бўлиб қолмаслик учун, амалдаги карантин талабларига риоя қилишимиз лозим.

Фурсатдан фойдаланиб, барча мўмин-мусулмон халқимизни раҳмат ва мағфират ойи бўлган моҳи Рамазон билан чин дилдан муборакбод этаман. Аллоҳ бу ойни барчамизга хайрли ва баркотли айлаб, устимизда турган касалликни тез фурсатда бутунлай даф бўлишини насиб этсин!  

Убайдуллоҳ АБДУЛЛАЕВ,

Фарғона вилояти бош имом-хатиби

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рўза маънавий жиҳатдан кишини буюк ахлоқ соҳиби бўлишига етаклайди