Россияда "Sputnik light" вакцинаси рўйхатдан ўтказилди
Ушбу вакцина коронавирус қарши кучли иммунитет ҳосил қилиниши учун бир мартагина қўлланилса кифоя, деб хабар бермоқда "РИА Новости".
Вакцинанинг афзаллиги шундаки, у қабул қилинганидан сўнг 28 кун ичида 80 фоизлик даражада самарадорлик кўрсатгичига эга бўлади.
Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар фонди тарқатган маълумотларга кўра, вакцина Россиянинг 8 та йирик фарм компаниялари томонидан аллақачон текширувдан ўтказилган, воситанинг иммунизацион натижалари 96,7 фоиз самарадорликни кўрсатган.
Препаратнинг хавфсизлиги ва иммуногенлигини ўрганишнинг биринчи ва иккинчи босқичлари 2021 йилнинг 10 январидан 10 мартига қадар ўтказилган.
Ҳозирда "Sputnik light" вакцинасининг якуний босқичи етти минг кишилик аудиторияни қамраб олган ҳолда Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, Гана давлатлари фуқароларидаги оралиқ натижалар кутилмоқда.