Россияда сабзавот ва мевалар нархи 2,32 фоизга арзонлашди, бу Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг "Aмалдаги нархлар ҳолати тўғрисида"ги баёнотида маълум қилинди.
Хабарларга кўра, 29 июндан 5 июлга қадар мева ва сабзавот маҳсулотларининг нархи 1,39 фоизга, 6 июлдан 12 июлгача бўлган даврда 1,34 фоизга пасайган.
Аммо жорий йилнинг декабридан бошлаб 12 июлгача мева ва сабзавотлар нархи 13,05 фоизга ўсган.
Россия Федерал давлат статистика хизмати (Росстат) маълумотига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида картошка нархи 5,4 фоизга, помидор - 4,8 фоизга, бодринг - 4,5 фоизга, пиёз - 2,4 фоизга арзонлашган. Шу билан бирга, оқ карам нархи 4,2 фоизга, сабзи 1,9 фоизга, олма нархи 0,2 фоизга ўсган.