РФ Тожикистонга озиқ-овқат ёрдами сифатида 270 тонна буғдой берди, деб хабар қилган Россиянинг Душанбедаги элчихонаси матбуот хизмати.
— Бу кўмак юки БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг мактабларни озиқлантириш дастури доирасида Таълим ва фан вазирлигига топширилди, — дейилган ахборотда.
Элчихона вазир-маслаҳатчиси Вера Хуторская айтишича, қишлоқ мактабларига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш яхши анъанага айланган. “Ташаббус давом этади, мамнуният билан таъкидлаймизки, дастурнинг самарали ва барқарор ижроси туфайли яхши натижаларга эришяпмиз”, — деган у.
Мазкур лойиҳа доирасида республиканинг 53 туман ва шаҳридаги 2000 та мактабнинг 1-4-синфларида 450 мингга яқин ўқувчи тўлиқ иссиқ овқат билан мунтазам таъминланмоқда.
РФ Тожикистонга кейинги тўрт йил давомида шундай гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этишини маълум қилди.