РФ Толибон ҳукмронлигини расман тан олган биринчи давлат бўлди. Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий бу қарорни “мардларча қабул қилинган” дея таърифлади. Бу ҳақда BBC ёзди.

Кеча Россиянинг Афғонистондаги элчиси Дмитрий Жирнов Муттақий билан учрашди ва унга тегишли баёнотни етказди.

– Афғонистон Ислом Амирлиги ҳукуматини расман тан олиш тўғрисидаги акт мамлакатларимиз ўртасидаги самарали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга туртки бўлади, деб ишонамиз, – дейилган РФ ТИВ ҳужжатида. – Россия энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма соҳаларида тижорий ва иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқади, Кобулга террор ва гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашда ёрдамни давом эттиради.

Муттақий ҳам ўз навбатида бундай ижобий муносабат ўзаро ҳурмат ва самарали ҳамкорликнинг янги босқичи сифатида бошқа мамлакатларга ўрнак бўлишини таъкидлади.

Толибон 2021 йил августда ҳокимиятга келгандан буён халқаро миқёсда тан олиниш, мамлакатга сармоя киритилишига эришиш йўлида интилмоқда. Ўша йили Афғонистондаги элчихонасини ёпмаган кам сонли давлатлардан бири бўлган РФ Кобул билан мулоқотни кенгайтириш минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан муҳимлигини билдирган. Шунингдек, томонлар 2022 йил имзолаган халқаро иқтисодий битим асосида Афғонистонга нефть, газ ва буғдой етказиб беришга келишиб олган. Россия ТИВ Кобул билан “тўлиқ шериклик” ўрнатишга йўл очиш ниятида жорий йил апрелда “Толибон”ни террор ташкилотлари рўйхатидан чиқарган.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия Толибон ҳукуматини расман тан олди