Россия Қозоғистонга қирувчи самолёт етказиб беради
2022 йилда Россия Қозоғистонга яна тўртта «Су-30СМ» қирувчи самолётини етказиб беради. REGNUM бу ҳақда Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Федерал хизмат раҳбари Дмитрий Шугаев маълумотига таяниб хабар бермоқда.
«Шу пайтгача 20 та самолёт етказиб берганмиз. Шартнома бўйича 2022 йилнинг охиригача яна тўртта қирувчини етказамиз», деди у. Маълумот учун, икки ўринли Су-30СМ – кўп вазифали, «4+” авлодга мансуб қирувчи ҳисобланади. Бу самолёт сув, ҳаво ва қуруқликда жанг олиб боришга мослашган.