Роналду шахсий рекордларини янгилади
Хабарингиз бор, Португалия ва Андорра терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 7:0 ҳисобида якунланди.
Мазкур учрашувда майдонга тушган Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду бир нечта шахсий рекордларини янгилади.
Хусусан, ушбу учрашувда Роналду терма жамоадаги 100 ғалабасини нишонлаган бўлса, Андорра дарвозасини бир маротаба ишғол қилиб, терма жамоадаги голлари сонини 102 тага етказди. Шу тариқа терма жамоасида 100 тадан кўп гол урган илк европалик футболчига айланди.
Дунё бўйича юзлик голлар давонини фақатгина Эрон терма жамоасининг собиқ аъзоси Али Даеи забт этган эди. Шу пайтга қадар у терма жамоа сафида рақиб дарвозасига 109 та гол урган ягона футболчи ҳисобланарди.
Энди Роналду Португалия учун яна 8 та голга муаллифлик қилса, жаҳон рекордини янгилаб қўяди. Шунингдек, у терма жамоа сафидаги беллашувлари сонини 168 тага етказди. Бу борада Европа рекорди учун яна 9 та, жаҳон рекорди учун эса 16 та баҳс ўтказиши керак бўлади.