Роналду рекордлар қайд этишда тўхтамаяпти
Италия чемпионатининг 17-турида «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Сассуоло” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Роналдунинг ушбу голи янги рекорд сифатида қайд этилди.
Аниқроқ айтганда, Криштиану Роналду Европанинг кучли бешлик чемпионатларида охирги 15 мавсумда узлуксиз 15 та ва ундан кўп гол урган дунёдаги ягона футболчига айланди. Шу кунга қадар Италия, Англия, Испания, Франция ва Германия чемпионатларида ҳеч бир футболчи ўн беш мавсум давомида 15 та гол ура олмаган.
Шунингдек, Криштиану Роналду фаолиятини давом эттираётган футболчилар ўртасида энг кўп гол урган чарм тўп устаси ҳисобланади.