Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Жаҳонгир Рамазонов болалигидан математика ва физика фанларига қизиқади.

Унда техник ижодкорликка бўлган иштиёқ 5-синфдан бошлаб аниқ фанларга қизиқиши туфайли уйғонган. Жаҳонгир мактабда 4-5 баҳоларда ўқийди. Айни кунда 100 га яқин ихтиролари бор.

Жаҳонгир мазкур йўналишдаги инновацион ғоялари билан “Ихтирочи болалар”, “Ракетамодел”, “Ижодкор болалар” каби танловларнинг туман, вилоят ҳамда республика босқичларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

Иқтидорли ўқувчининг навбатдаги ихтироси-механик ва электромеханик велосипед бўлди. Ушбу транспорт воситаси юк ташиш ва узоқ масофаларга юриш, яъни Жаҳонгирнинг тили билан айтганда, сайёҳатга мосланган велосипед.

– Велосипеднинг афзаллик томони шундаки, у дастлаб оёқ билан ҳаракатлантирилади, – дейди Жаҳонгир. – 20 дақиқа механик ҳаракатлантирилса, кейинги 20 дақиқа мобайнида ўзи автоматик тарзда ҳаракатланади. Сайёҳатга отланган инсонлар учун айниқса, қулай. Ортиқча жисмоний куч талаб қилмайди, дам олишга имкон беради. Қолаверса, унда сув ва озиқ-овқат учун музлаткич ўрнатилган. Заряд берувчи қувват ва махсус камераларга ҳам эга. 

Яна бир қулайлилиги орқа томонни камералар кузатуви орқали кўриш мумкин. Шунингдек, қўл ювадиган сув заҳираси ва телефон тутгич, сигнал, баланд ёнадиган фонарлар жойлашган. Айни пайтда моторини янада кучайтириш учун иш олиб боряпман.

Мактаб ўқувчиси яратган ушбу техник восита “Менинг инновацион ғоям” вилоят танловида 1-ўринга лойиқ топилди.

Жаҳонгирнинг яна бир ихтироси инсон омили бўлмаган роботни яратган. Бу роботни ободонлаштириш ишларида ишлатса бўлади. Унинг вазифаси кўча ва овулларни тозалаб, ахлатларни ҳам йиғиштириб олади. Тозалаш жараёнида чанг бўлмаслиги учун кўчаларни намлаб ҳам кетади.

Ихтироларининг яна бири – кўп қаватли ситиларни таъмирлаш, пардозлаш ишларини амалга оширувчи автомобиль қурилмаси ҳисобланади. Қурилманинг вазифаси кўп қаватли биноларни автоматик тарзда таъмирлайди ва пардозлайди.

photo_2020-10-08_17-18-02.jpg

photo_2020-10-08_17-18-03.jpg

photo_2020-10-08_17-18-05.jpg

photo_2020-10-08_17-18-01.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ромитанлик ёш ихтирочининг антиқа ихтиролари