Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг еттинчи мусобақалар кунига келиб, дзюдо баҳсларининг барча совриндорлари номи маълум бўлди.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари уч кунлик дзюдо мусобақалари якунига кўра, яккаликда 3 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медали билан 32 та давлат орасида умумжамоада 2-ўринни эгаллади.

Замоҳшари Бекмуродов ва Шаҳзодхўжа Шарипов олтин, Хуршида Раззоқбердиева, Шаҳрам Аҳадов, Ирисхон Қурбонбоева кумуш, Лазиза Ҳайдарова, Шукуржон Аминова, Маржона Кўчимова, Алишер Юсупов бронза медалларини қўлга киритди.

VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг аралаш жамоавий беллашувларида Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Камерун, Озарбайжон, Саудия Арабистони терма жамоалари иштирокидаги муросасиз беллашувлар сарҳисобига кўра, ҳамюртларимиз кумуш медалга эгалик қилди.

Аралаш жамоавий баҳсларнинг олтин медали Озарбайжон жамоасига, бронза медали эса Туркия ва Қирғизистон вакилларига насиб этди.

Айтиш лозим, мамлакатимиз дзюдочилари 2022 йил Туркияда ташкил этилган V Ислом бирдамлиги ўйинларида 6 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоада 1-ўринни эгаллаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ар-Риёдда 11 та медалга сазовор бўлган дзюдочиларимиз 12 ноябрь куни Тошкентга қайтиб келишади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Риёд-2025": Дзюдочиларимиз умумжамоада 2-ўринни эгаллади