Пойтахтимизда 2 март куни “Ўзбекистон Республикасининг транспорт дипломатияси: минтақавий ҳамкорликнинг халқаро-ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда вазирлик ва идоралар, халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмаси ҳамда юк ташувчи компаниялар вакиллари, соҳа мутахассислари иштирок этди.

Давра суҳбатида юк ташиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик ҳолати, соҳадаги мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.

Транспорт йўлаклари хоҳ ҳаво йўли, денгиз ё қуруқликда бўлсин, мамлакатлар тараққиёти учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, қадимдан мамлакатлар савдо алоқаларини ривожлантиришга ҳаракат қилган. Бу нафақат мамлакат иқтисодиётининг юксалишига, балки халқлар ўртасида дўстлик ва маданий-гуманитар алоқаларнинг ривожланишига ҳисса қўшган, турли элларни бир-бирига яқинлаштирган.

Ўзбекистон жуғрофий жойлашуви туфайли денгиз йўлларига тўғридан-тўғри чиқолмайди. Битта мамлакат ҳудуди орқали денгиз йўлларига чиқиш имкониятига эга бўлган давлатлар дунёда 40 дан зиёд бўлса, иккита мамлакат ҳудуди орқали чиқадиган мамлакатлар атиги иккита – Лихтенштейн ва Ўзбекистондир.

Шунга қарамай, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар билан турли соҳада, жумладан, савдо йўналишида ҳам алоқаларни янада кенгайтиришга қаратилмоқда. Хусусан, бир вақтлар мамлакатимизнинг жаҳон бозорига чиқиши учун атиги учта транспорт йўлаги бўлган бўлса, ҳозир бундай йўлаклар саккизтага етган.

– Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мана шундай ташаббус билан чиққани, шундай долзарб масалани кун тартибига қўйганидан хурсандман, — деди Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ронни Хайне ЎзА мухбирига берган интервьюсида. 

— Минтақавий савдо алоқалари Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутади. Зеро, ушбу муносабатларни ривожлантириш нафақат битта мамлакат, балки бутун минтақа иқтисодиёти барқарорлиги кафолати бўлиб хизмат қилади. Бу каби ташаббусларнинг муҳимлигини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсат мисолида кўришимиз мумкин. 

Айниқса, ташқи сиёсат йўналишида Ўзбекистон қўшниларига ҳам тинчлик, ҳам кўп томонлама манфаат келтирувчи муносабатларни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини кўрсатди. Хусусан, Афғонистоннинг тинчлик асосида ривожланишига Ўзбекистоннинг қўшаётган ҳиссаси жуда катта аҳамиятга эга эканини кўрсатмоқда.

Тадбирда халқаро юк ташишда электрон тизимнинг афзалликлари қайд этилди. Ўзбекистон бундай тизимни жорий этишда Марказий Осиёда илғор мамлакатлардан биридир. Шунингдек, янги транспорт ва транзит йўлакларини ривожлантириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро келишувларни амалга ошириш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий мамлакатларга ташиш ва қайта ишлаш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича фикр алмашилди.

Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ривожланган транспорт йўлаклари иқтисодий юксалишнинг муҳим омили