Ривожланган демократик мамлакатларда парламент фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашнинг самарали услуб ва шаклларини белгилаб олиш ҳамда шакллантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилган.

Ҳозирги кунда экспертлар томонидан парламент фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш соҳасида энг катта потенциалга эга бўлган ва катта ҳажмдаги ишларни бажараётган АҚШ Конгрессининг тегишли тузилмалари: Тадқиқот хизмати, Бюджет бошқармаси ва ҳукуматнинг Ҳисоб палатаси тажрибаси умум эътироф этилмоқда.

АҚШ Конгрессининг Бюджет бошқармаси бюджет ҳақида маълумотларни, молиявий, бюджет ва дастурий масалалар бўйича ҳисоботларни, шунингдек бюджет сиёсати, бюджет харажатлари ҳамда натижалари бўйича муқобил вариантларнинг таҳлилини тайёрлайди ва Конгрессга тақдим этади.

Ҳукуматнинг Ҳисоб палатаси ҳукумат фаолиятини федерал дастурлар бўйича мустақил аудитни, терговни ва баҳолашни ўтказиш йўллари билан таҳлил этишда ва мониторингини ўтказишда ёрдам беради.

Лекин илмий, ахборот-таҳлилий таъминлаш ишларини, асосан, Конгресснинг Тадқиқот маркази амалга оширади. Тадқиқот маркази Конгресс Кутубхонаси тизимида тузилган бўлиб, унда турли соҳа вакилларидан иборат 600 нафар ходим фаолият юритади. Тадқиқот марказининг йиллик бюджети тахминан 110 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Тадқиқот маркази АҚШ Конгресси фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни қуйидаги замонавий услуб ва шакллар ёрдамида амалга оширади:

1. Конгрессдан келиб тушган сўровномаларга жавоб тайёрлаш. Жавоблар ҳисобот, меморандум, индивидуал брифинг, семинар, видеотақдимот, автоматлаштирилган маълумотлар базасидан олинган маълумотнома ҳамда индивидуал маслаҳатлар (телефон орқали) тарзида бўлади.

Ҳисоботлар маълум бир масалани Конгресс аъзоси ўрганаётган пайтида, унинг сўровига асосан тайёрланади ва унда мазкур масала бўйича шаклланган умумий аҳвол, характерли тенденциялар, муаммолар ва унга сабаб бўлаётган шарт-шароитлар, мазкур соҳада вазиятни яхшилаш бўйича илмий ва экспертлик ҳамжамияти томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар, хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибаси ва умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқ тавсиялари каби масалалар ёритилади. Ҳисоботларда Тадқиқот маркази ҳеч қандай таклиф ва тавсияларни билдирмайди, чунки бу уларнинг функцияларига кирмайди.

Ҳисоботлар ўз тузилишига эга бўлиб, унда кириш қисми, қўлланилган тадқиқот методлари, тадқиқот натижалари ва уларни муҳокама қилиш жараёни акс эттирилади.

Меморандум – бу Тадқиқот маркази томонидан конгрессменнинг сўровига асосан тайёрланадиган маъруза (докладная записка) ёки хизмат маълумотномаси (служебная справка) ҳисобланади.

Мазкур ҳужжатда Тадқиқот маркази кўтарилган масаланинг асосий мазмуни ва ушбу масала бўйича амалиётчилар ва олимларнинг билдирган муносабатлари акс эттирилади.

Индивидуал брифинг – Тадқиқот маркази томонидан конгрессмен ўз сўровида кўтарган масала бўйича ташкил этиладиган учрашув бўлиб, унда конгрессменга олдиндан таклиф этилган манфаатдор нодавлат сектор ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида батафсил маълумотлар берилади.

Семинарда конгрессмен томонидан кўтарилган масала бўйича Тадқиқот маркази томонидан тайёрланган жавоби тегишли экспертлар ва мутахассислар иштирокида батафсил муҳокама этилади (баҳс-мунозара ўтказилади) ва конгрессменга у кўтарган масала бўйича Тадқиқот марказида шаклланган муносабат тушунтирилади.

Индивидуал маслаҳатлар Тадқиқот марказининг ҳар бир ходими томонидан конгрессменга шахсий учрашув ёки телефон орқали берилади.

2. Тадқиқот маркази АҚШ Конгрессининг қонун ижодкорлиги фаолиятида илмий ёки ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни турли замонавий услуб ва шаклларда амалга оширади.

Биринчиси – қонунчилик бўйича ғоялар бериш. Мазкур жараёнда Конгресс аъзоси Тадқиқот марказига муайян воқеа ёки масала бўйича маълумот (справочная информация) бериш ёки таҳлил ўтказиш ҳақида сўров юборади.

Тадқиқот маркази мазкур масала бўйича илмий маълумотлар тўпламини (газета ва журналларда чоп этилган илмий мақолалардан иборат ҳам бўлиши мумкин) ҳавола этиши мумкин. Шу билан бирга, Тадқиқот маркази конгрессменга мазкур масала бўйича маслаҳатлар олиш учун энг обрўли миллий ва хорижий экспертларни тавсия этиши мумкин.

Иккинчиси – Конгрессга киритилган қонун лойиҳаси бўйича таҳлилни амалга ошириш. Агарда конгрессмен қонун лойиҳасини парламентга киритмоқчи бўлса, Тадқиқот маркази ходимлари қонун ташаббускорига қонун лойиҳасининг мақсади бўйича тушунтиришлар бериши, мазкур қонун билан вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлаши ва уни ҳал этишнинг муқобил вариантларини белгилаши мумкин. Шу билан бирга Тадқиқот маркази ходимлари мазкур қонун лойиҳаси бўйича билдириладиган эҳтимолий эътирозларни ва уларга жавобларни шакллантириши мумкин. Энг муҳими, қонун лойиҳаси бўйича ижро этувчи органлар, хусусий сектор вакиллари ва нодавлат ташкилотлар томонидан билдирилган муқобил лойиҳалар, таклиф ва тавсияларни таҳлил қилади ва баҳолайди.

Учинчиси – парламент ёки унинг қўмитаси мажлисларида муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси бўйича маслаҳатлар бериш. Бундай хизматни кўрсатиш учун Тадқиқот маркази ўз ходимлари ёки моҳир эксперт, мутахассис ҳамда олимлар орасидан алоҳида ходимни – адвокатни белгилайди. Ушбу ходим конгрессменга қонун лойиҳаси бўйича вужудга келган муаммо, унинг ҳуқуқий оқибатлари бўйича маслаҳатлар беради, керак бўлса, конгрессменга ўтказилаётган дебатларда ўз позициясини қувватлаш учун керакли маълумотларни тақдим этиши мумкин.

Тўртинчиси – қонун бўйича Конгресснинг масъул қўмитаси томонидан ташкил этилган оммавий эшитувларда конгрессменга керакли ёки статистика маълумотларни тақдим этиш, оммавий эшитувдан олдин оммавий эшитув иштирокчилари учун брифингни ўтказиш. Мазкур брифингда Тадқиқот маркази ходимлари ўз хулосаларини қўллаб-қувватлаш учун керакли гувоҳларни белгилайди ва ҳукумат аъзоларига бериладиган саволлар рўйхатини олдиндан шакллантиришади.

Бешинчиси – Конгресснинг иккала палатаси мажлисларида қонунни муҳокама қилиш жараёнида конгрессменларга маслаҳатлар ва экспертлик хулосаларини бериш. Мазкур жараёнда Тадқиқот маркази ходимлари қонун муҳокамасида вужудга келган саволлар бўйича экспертлик хулосаларини беришади. Бунда Тадқиқот маркази, одатда, мазкур масала бўйича энг малакали ва юксак салоҳиятли миллий ёки хорижий экспертларни жалб этади.

Шу билан бирга, айнан шу жараёнда Тадқиқот маркази АҚШ Конгресси палаталари ўртасида қонун бўйича вужудга келган келишмовчилик ёки қарама-қаршиликни бартараф этиш мақсадида тузилган келишув комиссиясига тегишли маслаҳатлар беради.

3. Тадқиқот марказининг Америка ҳуқуқи бўлими АҚШ Конституциясига таҳлиллар ва шарҳлар тайёрлайди ва бу ҳужжатларда АҚШ Конституцияси АҚШ Олий суди томонидан интерпретация қилинган шаклда тушунтирилади.

Парламент фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш ишлари Европа мамлакатларида ҳам яхши йўлга қўйилган.

Уларнинг ичида Германия Бундестагининг Илмий хизмати фаолияти алоҳида эътиборга сазовор. Германия Бундестаги Илмий хизмати парламентни ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган муассаса ҳисобланиб, ҳозирда Илмий хизмат тузилмасида юристлар, иқтисодчилар, сиёсатшунослар, физик ва кимёгарлардан иборат 60 нафар мутахассис тарих ва сиёсат; халқаро муносабатлар, халқаро ҳуқуқ, қуролли кучлар, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари; конституция ва маъмурият; бюджет ва молия; иқтисод, техника, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, сотувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва туризм; меҳнат ва ижтимоий масалалар; фуқаролик ва жиноят ҳуқуқи, транспорт, қурилиш ва шаҳар хўжалиги, атроф-муҳит ва экологияни муҳофаза қилиш, ядро хавфсизлиги, халқ таълими ва илмий тадқиқот; соғлиқни сақлаш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари; маданият, оммавий ахборот воситалари ва спорт каби бўлимларда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бунда уларнинг 40 нафари илмий ходим ва 20 нафари техник ходим бўлиб, ҳар бир бўлим ўзаро аниқ тақсимланган функционал вазифаларни бажаради.

Мазкур бўлимларга ходимларни қабул қилишда ходимнинг тугалланган олий таълим тўғрисидаги дипломга эга бўлиши талаб қилинади ва албатта, илмий даражага эга мутахассислар ишга қабул қилишда устунликка эга бўладилар. Табиийки, ҳар бир ходимнинг илмий салоҳиятга эга бўлиши – Илмий хизматнинг асосий талаби ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, илмий фаолиятдаги тадқиқотларни амалга оширишда ўз самарасини бериб келмоқда.

Германия Бундестаги Илмий хизмати ўз фаолиятини асосан реактив шаклда, яъни фақатгина Бундестаг депутатлари ва маъмурияти томонидан бериладиган сўровлар асосида олиб боради. Ҳозирда мазкур сўровлар сонига нисбатан чекловлар қўйилмаган, хусусан биргина 2020 йилнинг ўзида 2 мингдан ортиқ тадқиқот ишларини амалга оширганлиги, бунинг асосий қисми парламент аъзоларининг ташаббус ва сўровлари асосида олиб борилганлигини алоҳида қайд этиш мумкин. Сўровларга жавоблар депутатнинг манфаатлари юзасидан эмас, балки холис фактларга асосланган илмий таҳлил натижаларидан келиб чиқиб тайёрланиши билан муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, сўровлар мавзусидан келиб чиққан ҳолда бўлимлараро ишчи гуруҳ ташкил этилади ва мазкур гуруҳ томонидан 4 ҳафта давомида юборилган масала ўрганилиб, хулосалар берилади ва шундан сўнг жамоатчиликка эълон қилинади. Илмий хизматда қонун лойиҳалари бўйича хулосалар бериш ва тадқиқотлар олиб бориш жараёнига хорижий экспертларни жалб этиш бўйича амалиёт мавжуд эмас.

Илмий хизмат томонидан ҳозирда қонун лойиҳалари бўйича ҳуқуқий ва илмий хулосалар ишлаб чиқиш тизими шакллантирилган.

Шунингдек, Германия Федератив Республикаси Конституциясининг 38-моддаси («Депутатлар фаолиятининг эркинликлари»)га мувофиқ, парламент аъзоларининг вазифаси ижро ҳокимияти фаолиятини назорат қилиш ҳисобланиб, мазкур вазифадан келиб чиққан ҳолда Илмий хизмат томонидан тайёрланган сўровларга жавоблар ва қонун лойиҳалари бўйича илмий хулосалар ҳам депутатларнинг ҳукумат устидан назорат функциясини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш принципларига асосланган ҳолда шакллантирилади. Бугунги кунда парламент аъзолари томонидан қонунларнинг қабул қилиниши, уларнинг ҳаётга татбиқ этилиши ҳамда қонунчиликдаги муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш борасида Илмий хизмат парламентнинг чинакам кўмакчисига айланган.

Парламентни илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш борасида Туркияда ҳам ижобий амалиёт шаклланган. Туркия Республикаси парламенти – Буюк Миллат Мажлиси учун мазкур хизматни Тадқиқот департаменти амалга оширади. Тадқиқот департаменти парламент аъзоларига илмий ва ахборот-таҳлилий материалларни ўз ташаббуси (проактив) ва уларнинг сўровлари (реактив) асосида таъминлаб беради. Тадқиқот департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга мувофиқ, департамент тадқиқот маълумотномалари, меморандумлар, қисқа меморандумлар, кўрсаткичлар, маълумотлар тўплами, ҳужжатлар тўплами, инфографика ҳамда бошқа ҳужжатлар устида ишлайди ва бу борада Департаментнинг маълумотлар базасида 5 мингдан ортиқ тадқиқот натижалари мавжуд.

Департаментга сўровлар депутатлар ёки уларнинг ёрдамчилари томонидан телефон, электрон почта ёки факс орқали юборилади ва шундан сўнг мазкур сўров бўйича масъул ходим бириктирилиб, унинг ҳажми, таркиби, тури ва етказиб бериш санаси (муддати) аниқланади. Сўров бўйича тайёр бўлган маълумот электрон почта орқали ва қоғоз нусхаларда етказиб берилади. Кўриниб турибдики, Департамент томонидан тадқиқотлар асосан реактив шаклда амалга оширилади.

Мазкур жараён содда ва тушунарли тильда, ҳужжатлар билан ишлашда махфийлик (конфеденциал) иш режимида олиб борилади ва иш якунлангандан сўнг тадқиқот натижалари жамоатчиликка эълон қилинади. Ҳозирда Департамент томонидан «Тадқиқотчининг қўлланмаси» номли амалий қўлланма ишлаб чиқилган ва бу ходимлар фаолиятида дастуриламал бўлиб келмоқда. Туркияда сайлов тизимини такомиллаштириш ва уни демократия принципларига мос равишда ўтказиш учун «Жаҳондаги сайлов тизимлари» номли китоб тайёрланди ва бу, ўз навбатида, илғор тажрибага эга бўлган давлатлар сайлов тизимининг чуқур таҳлилига асосланган тадқиқот натижаси ҳисобланади.

Шунингдек, Департамент томонидан президентлик ва ярим президентлик, парламент тизимлари ҳамда Армер бюллетенлари бўйича қўлланмалар ва тадқиқот хизмати фаолияти бўйича рисолалар тайёрланган.

Шу билан бирга, Тадқиқот хизмати томонидан Туркия Буюк Миллат Мажлисининг мобил илова дастури ишлаб чиқилганини фуқароларга янада қулайлик яратиш намунаси сифатида эътироф этиш мумкин. Департамент бугунги кунда Туркия миллий қонунчилигини янада такомиллаштириш борасида хорижий тажрибани ўрганган ҳолда парламентга ҳар томонлама илмий-амалий кўмак бериб келмоқда.

Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам илмий-экспертлик органлари парламент ҳузурида доимий асосда фаолият юритади.

Масалан, Венгрия парламенти (Давлат Мажлиси) ҳузурида 2008 йилдан бошлаб Барқарор ривожланиш бўйича Миллий кенгаш фаолият юритади. Унинг функциясига, бошқа ваколатлардан ташқари, парламент аъзоларининг қонунчилик ташаббусидан юзага келиши мумкин бўлган хавфлар ва эҳтимолий оқибатлар ҳақида огоҳлантириш ҳам киради.

Руминия Конституциясига мувофиқ, парламент ҳузурида иккита маслаҳат органи: Қонунчилик кенгаши ҳамда Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш фаолият юритади.

Қонунчилик кенгаши парламент томонидан кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари бўйича хулосаларни, амалдаги қонунларни тизимлаштириш, бирхиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўйича таклифларни бериш, Руминия қонунчилигининг расмий ҳисобини олиб бориш билан шуғулланса, Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш нафақат парламентга, балки ҳукуматга ҳам турли масалалар бўйича маслаҳатлар беради.

Шу каби Греция Конституциясида парламент ҳузурида Илмий-экспертлик кенгаши фаолият юритиши мустаҳкамлаб қўйилган. Мазкур Кенгаш парламентда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари бўйича илмий хулосалар, парламент аъзоларига маслаҳатлар бериш ва тегишли соҳада етук мутахассис ва экспертларни жалб қилиш, Грециянинг Европарламентдаги ўз вакилига кўмак кўрсатиш билан шуғулланади.

Словакия ва Чехия Республикаси парламентлари ҳузурида Парламент институтлари ташкил этилган. Улар экспертлардан ташкил топган бўлиб, парламентни илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш билан бирга, таълим берувчи, ўргатувчи функцияларни ҳам бажаради. Мазкур функцияларни бажариш жараёнида Парламент институти: таҳлилий маълумотномалар, депутатлик сўровларига жавоблар ва маълумотнома материалларини (справочный материал) тайёрлайди; миллий қонунчиликнинг Европа Ҳамдўстлиги қонунларига мувофиқлигини ўрганади, Европарламент ва Европа Кенгашидаги ўз вакилларига маърузалар ва турли материаллар тайёрлайди. Шу билан бирга, Парламент институти, масалан, Чехия парламенти: Депутатлар палатаси ва Сенат аъзолари учун ўқув маркази вазифасини ҳам бажаради.

Европанинг айрим мамлакатларида парламент ҳузурида маълум бир масалани ечиш учун ҳам илмий-экспертлик органларини жорий қилиш амалиёти кенг ривожланган.

Масалан, Македония парламенти ҳузурида 2007 йилда Европа интеграцияси бўйича Миллий кенгаш, Полша парламенти ҳузурида 1981 йилда Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Кенгаш, Португалия парламенти ҳузурида учта долзарб масала бўйича алоҳида илмий-экспертлик органлари ташкил этилган. 2006 йилда Хорватия парламенти ҳузурида Коррупцияга қарши стратегияни рўёбга чиқаришни мониторинг қилиш бўйича Миллий кенгаш ташкил этилган.

Мазкур тузилмалар парламентни нафақат ушбу масалалар бўйича илмий ва ахборот-таҳлилий таъминлаш, балки парламент фаолиятининг барча йўналишлари, айниқса, қонун ижодкорлиги ва бевосита қонунчилик (қонунларни қабул қилиш) масалаларида ҳам экспертлик ёрдамини тақдим этади.

Юқорида баён этилган парламент фаолиятини илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашнинг замонавий услублари ва шаклларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати фаолиятини Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари Институти томонидан илмий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашнинг қуйидаги янги услуб ва шаклларини жорий қилиш таклиф этилади:

1) Қонунчилик палатасида ёки масъул қўмитада кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси бўйича нафақат биринчи ўқишгача бўлган жараёнда илмий хулоса бериш, балки қонунларни қабул қилишнинг барча босқичларида, биринчидан, қонун лойиҳаларига масъул қўмита томонидан киритилаётган барча ўзгартиш ва қўшимчаларга илмий асослантирилган муносабат (маълумотнома шаклида) билдириш; иккинчидан, масъул қўмитага ёки маълум бир депутатга қонун лойиҳаси бўйича керакли ёрдам (таклиф ва тавсиялар тайёрлашда, саволларни шакллантиришда кўмак) кўрсатиш учун мазкур соҳадаги миллий эксперт ёки олимлар жалб этилишини таъминлаш;

2) қўмиталар ёки депутат сўрови бўйича тайёрланган ахборот-таҳлилий маълумотнома ёки қонун лойиҳаси бўйича тайёрланган илмий хулосани тайёрлаш билан бирга, мазкур ҳужжатларда акс эттирилган асосий қоидалар, таклиф ва тавсияларни қўмитага ёки депутатга батафсил ва аниқ тушунтириш мақсадида, мазкур ҳужжатларни тайёрлашда кўмак берган эксперт ва олимларни жалб қилган ҳолда, мазкур масалага дахлдор (манфаатдор) бўлган нодавлат ташкилотлар, бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ОАВ иштирокида брифинглар ташкил қилиш амалиётини жорий қилиш;

3) парламент назоратининг барча шаклларидан фойдаланиш жараёнида палаталар, уларнинг қўмиталари (комиссиялари), фракциялар, бевосита депутат ва сенаторларга парламент назоратининг мазкур шакллардан фойдаланиш тартиби ва процедураси, расмийлаштириладиган ҳужжатлар шакли ва мазмуни, уларнинг ҳуқуқий оқибатлари ва бошқа масалалар бўйича маслаҳатлар бериш амалиётини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.  

Фозилжон Отахонов,

Олий Мажлис Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти директори,

юридик фанлар доктори, профессор.

Алим Акилов,

Олий Мажлис Қонунчилик муаммолари

ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи,
юридик фанлар доктори, профессор

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ривожланган демократик мамлакатларда парламент фаолияти бўйича қандай ишлар амалга оширилган?