Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида бўлиб ўтаётган халқ вакиллари сессияларида ҳокимлар ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси ва келгуси йилда амалга ошириладиган ишлар ҳақида аҳолига мурожаат қилмоқда.

Навбатдаги сессия Риштон туманида бўлиб ўтди. Унда Риштон тумани ҳокими Суфхонжон Солиев 2020 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йил режалари бўйича ҳисобот берди.

Маълумки, 2019 йил якуни билан ишлаб чиқилган рейтинг натижаларига кўра, Риштон тумани "ўрта" баҳоланган. Туманда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш динамикасини таъминлаш мақсадида ҳар бир сектор томонидан амалий чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Ҳудуднинг асосий иқтисодий кўрсаткичларини тахлил қиладиган бўлсак, туманда 2020 йил 9 ойи давомида 230 миллиард сўмлик саноат махсулотлари ишлаб чикарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсишга эришилган. Бу эса аҳоли жон бошига 1,2 миллион сўмни ташкил этмоқда. Йил якунига қадар худудий саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажмини 310 миллиард сўмга етказиш режалаштирилган.

Жорий йилда маҳаллий бюджет давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган маблағлар ҳисобидан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар ҳамда суд қарорларида кўрсатилган ҳаражатларни қоплаш учун 878 миллион сўм маблағ йўналтирилган.

Туманда аҳоли сони 205 минг нафарни ташкил этади. Жорий йил 9 ой якуни бўйича 92,5 минг иқтисодий фаол аҳолининг асосий қисми – 91,4 фоизининг бандлиги таъминланган. 2021 йилда бу кўрсаткични туманда кичик бизнесни ривожлантириш, 100 дан ортиқ инвестиция лойихаларини амалга ошириш орқали 93 фоизга етказиш чоралари кўрилади.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида лойиҳа қиймати 50,9 миллиард сўмлик 23 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши ҳисобига 225 та янги иш ўрни яратишга эришилди.

2020 йил учун ҳудудий экспорт прогнози 17 миллион 377 минг доллар миқдорида белгиланган бўлиб, ўтган даврда 22 та экспортёр корхона томонидан 11 миллион 493 минг долларлик маҳсулот экспорти қилинган. Мазкур экспортчи корхоналар калава ип, чинни ва керамика буюмлари, хўл ва куритилган мева-сабзавотлар, дуккакли ва қуритилган мева маҳсулотларини Туркия, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилган.

Жорий йилда электр таъминоти бўйича 7 та трансформатор пункти реконструкция қилинди. 29,9 километр хаво тармоғи тортилиб, 43 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. Шунингдек,113,9 километр хаво тармоғи мукаммал таъмирланиб, 600 дона темир-бетон таянч устуни ўрнатилди.

[gallery-394]

Туман аҳолисининг 66,8 фоизи марказлашган ичимлик суви билан, 2,4 фоизи канализация хизматлари билан таъминланган. Сув таъминоти корхонаси томонидан аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ундириш даражаси ўртача 92,1 фоизни ташкил этади.

Ҳозирги кунда 2 дона қудуқ қазиш ҳамда 2 дона сув минораси ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва четга олиб чиқиш мақсадида туманда қуриб битказилган ва фойдаланишга топшириш арафасида турган 19,8 миллиард сўмлик “Кулоллар шаҳарчаси” фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу шаҳарчада 250 та иш ўрни яратилади.

“Кулоллар шаҳарчаси”га яқин худудда жойлашган “Хўжа Рушноий” зиёратгохи ҳам шаҳарча билан биргаликда реставрация қилиниб, ободонлаштирилди. Зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Шунингдек, 2021 йилда буюк аллома Бурхониддин Ар-Рошидоний зиёратгоҳини реставрация қилиш ва ободонлаштириш орқали ҳорижий сайёхларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

2021 йил хосили учун 7 минг 880 гектар майдонда бошоқли дон парвариш қилинаётган бўлиб, етиштириладиган бошоқли доннинг хосилдорлигини ошириш мақсадида 4 та ғаллачилик кластери ташкил этилди. Хозирда ғаллачилик кластерлари томонидан азотли ва фосфорли ўғитлар жамғарилиб, фермер хўжаликларига тарқатилмоқда. Бундан ташқари, ғаллачилик кластерлари томонидан дон махсулотларини сақлашга мўлжалланган замонавий омборлар қуриш ишларига киришилган. “Замин Голд Инвест 2020” ғаллачилик кластери томонидан йиллик ишлаб чиқариш қуввати 20 минг тонна бўлган донни қайта ишлаш заводини қуриш лойихалари амалга оширилмоқда.

2021 йил хосили учун дехқон хўжаликлари ва ахоли томорқаларига тўқсонбости усулида 809,1 гектар майдонга сабзавот экилди. Мева-сабзавот махсулотларини самарали сақлашга мўлжалланган 3 минг 300 тонна сиғимга эга замонавий музлаткичлар ташкил этилиб, хозирда ушбу музлаткичларда ахоли эхтиёжлари учун зарур бўлган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотлари захирага жамғарилган.

Мева-сабзавот махсулотларини қуритиш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга мўлжалланган қайта ишлаш корхоналари ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар экспортёрлар томонидан қиймати 6,4 миллион долларлик 7 минг 559 тонна қишлоқ хўжалиги махсулоти экспорт қилинди.

Н.Насриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Риштон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолати қандай?