Римажон онага юксак эъзоз ва эҳтиром кўрасатилди
Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун вилоят нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли Худойберганова Римажон Матназаровна Президентимиз фармонига биноан “Дўстлик” ордени билан мукофотланган эди.
Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов юксак мукофотни ўз эгасига тантанали равишда топширди.
Онахон Президентимизнинг эътибори, юксак мукофот учун самимий миннатдорчилик билдирди.

– Ҳаётимизда жуда кўп қийинчиликлар бўлди, – дейди Римажон Худойбеганова. – Мен ҳамиша халқимиз кўмгига таяниб ишладим. Собиқ Совет иттифоқи даврида раҳбар бўлиб ишлаш жуда қийин эди. Шунга қарамасдан юртимиз равнақи, элимиз тинчлиги учун меҳнат қилдим. Муҳтарам Президентимиз менинг арзимас меҳнатларимни шунчалик қадрлаб менга орден берди. Мен бундан жуда хурсандман. Менинг фарзандларим, невараю чевараларим ҳам халқимиз хизматидан толмаймиз. Давлатимиз ривожи учун бор куч ғайратимизни сафарбар қиламиз.

Маълумот учун, Римажон Худойберганова кўп йиллар тўқимачилик, пиллачилик корхоналарини бошқарган, 1988-1991 йилда Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.
Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА