Рим Папаси Франсиск 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Муқаддас тахт матбуот хизмати хабар берди.

– Ҳурматли биродарлар ва опа-сингиллар, чуқур қайғу билан энг муқаддас отамиз Франциск вафот этганини эълон қилишим керак, – деди кардинал Фаррелл баёнотда. – Понтифик 21 апрель куни соат 07:35 да вафот этди. У бутун ҳаётини тангри ва унинг черковига хизмат қилишга бағишлаган эди.

Бир кун олдин Франциск Пасха байрами муносабати билан Авлиё Пётр собори айвонида, омма олдида пайдо бўлиб, содиқларни дуо қилганди. Понтифик бир неча сўз айтишга ҳам муваффақ бўлган. Ўша куни у жуда заиф кўринган. Шунга қарамасдан, Пасха байрами тадбирларида қатнашмоқчилигини айтган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рим Папаси вафот этди