
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Москва АҚШ Давлат котиби Марко Рубиога нисбатан санкция бекор қилингани ҳақидаги даъволарни рад этиб, бу “сохта хабар” деди. Бу ҳақда “China Daily” ёзган.
– Унга қарши санкция ҳали бекор қилинмаган, бу аниқ сохта хабар – деди Мария Захарова ва чекловлар кучида эканини қўшимча қилди.
Аввалроқ Рубио ва РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги суҳбатдан сўнг санкция тўхтатилгани тўғрисида ахборот пайдо бўлганди.
Рубио 2022 йил май ойида Россия томонидан АҚШ фуқаролари нишонга олинган санкция рўйхатига киритилиб, унинг мамлакатга кириши тақиқланган эди.
Мусулмон Зиё, ЎзА