Ревматология ва иммунология – инсон саломатлигида муҳим ўрин тутадиган тиббиётнинг бир йўналиши бўлиб, иммун тизими ва унга боғлиқ касалликларни ўрганишга ихтисослашган. Ревматология асосан суяк, бўғим, мушак тўқималаридаги яллиғланишли ва аутоиммун касалликларни ўрганади.

Иммунология эса инсоннинг иммун тизими қандай ишлашини, унинг ташқи омилларга қандай жавоб қайтаришини ва аутоиммун реакциялар натижасида юзага келадиган касалликларни ўрганиб, аллергиялар, иммун етишмовчилиги ва турли аутоиммун касалликларни қамраб олади. Ушбу соҳаларнинг узвий боғлиқлиги сабабли, кўплаб касалликларда комплекс ёндашув талаб этилади. Ревматолог ва иммунолог мутахассислар биргаликда ишлаб, беморларга тўғри ташхис ва самарали даволаш йўлларини таклиф этади.   

Бугунги кунда ревматология ва иммунология соҳаларидаги илмий тадқиқотлар, янги даволаш усуллари ва диагностикадаги ютуқлар бутун дунё тиббиётининг диққат марказида турибди.   

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида таниқли олим, иммунолог, академик Раҳим  Ҳаитов хотирасига бағишлаб ўтказилган  “Ревматология ва иммунологиянинг долзарб масалалари. Реал клиник амалиётдаги замонавий ютуқлар” мавзусидаги халқаро конференция ҳам мутахассислар, шифокорлар, фармацевтлар ва олимлар учун қизғин мулоқот майдонига айланди.   

Конференцияда ревматик касалликларни диагностика қилиш ва даволашдаги замонавий ютуқлар, иммунология ва иммунотерапияда инновацион ёндашувлар, иммуно-яллиғланиш касалликлари терапиясида фармакогенетик жиҳатлар ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар,  инновацион дори воситаларини реал клиник амалиётга татбиқ қилишнинг истиқболлари ва муаммолари муҳокама қилинди. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/yzw4jnhFHKA" title="Revmatologiya va immunologiyaning dolzarb masalalari:real klinik amaliyotdagi zamonaviy yutuqlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

– Конференцияни ўтказишдан асосий мақсад ёш мутахассисларни соҳада бўлаётган янгиликлар билан таништириш, фикр, тажриба алмашишдан иборатдир, – деди Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири, доцент Ҳилола Мираҳмедова. – Ревматологик касалликлар 200 дан ортиқ. Уларнинг негизида иммунологик бузилишлар ётади. Шу сабабли анжуманда асосан, тизимли касалликлар, аутоиммун касалликларни даволашдаги янги технологиялар, янги диагностика масалалари кўриб чиқилди. Маърузаларда илгари сурилган фикрлар, янги маълумотлар, билимлар соҳа ходимларининг келгуси ишларида қўл келади.   

Конференцияда ревматология ва иммунология соҳасидаги энг янги илмий ютуқлар муҳокама қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди. Мавзуга оид долзарб муаммолар кўриб чиқилди, янги дори воситаларини яратиш ва уларни клиник амалиётга татбиқ этиш бўйича устувор йўналишлар аниқлаб олинди.   

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ревматология ва иммунологиянинг долзарб масалалари: реал клиник амалиётдаги замонавий ютуқлар (+видео)