Миллий матбуот марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури юзасидан шу йилнинг биринчи чорагидаги ишлар сарҳисобига оид матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Давлат дастурининг “Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш”  бўйича бешинчи йўналиш 71-мақсадида белгиланган Эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга  айлантиришдаги устувор йўналишлар, мақсадлар ва вазифалар ижроси доирасида қатор тадбирлар амалга оширилди.

Давлат дастуридан ўрин олган “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси ижросини таъминлаш муддати 2022 йилнинг август ойига белгиланган.

Айни пайтда режага кўра, “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси ва уни амалга ошириш миллий дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур йўналиш бўйича экспертлар кенгаши томонидан қилинган ишларнинг биринчи босқичи муҳокама қилинди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан давлат дастуридан ўрин олган навбатдаги “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” шиори остида “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” ғоясининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича ҳудудларда “Маънавият фестивали”ни ўтказиш бўйича алоҳида режа ҳамда фестиваль доирасида ўтказиладиган 15 та лойиҳа ишлаб чиқилди.

Фестиваль доирасида ўтказиладиган лойиҳалар бўйича ҳамкор вазирлик, идора ва ташкилотларга алоқа хатлари юборилиб, ҳар бир лойиҳа бўйича ишчи гуруҳлар шакллантирилди. “Маънавият фестивали”ни кенг ёритишга доир ижтимоий роликлар, тарғибот материаллари тайёрланмоқда. Ҳудудларда фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича 31 банддан иборат Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Фестиваль доирасида 15 та лойиҳани ўтказиш тартиби, мақсад вазифалари тўғрисида Йўриқнома ишлаб чиқилмоқда. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос ижтимоий-маънавий муҳит ҳолатидан келиб чиқиб, фестивални ўтказиш бўйича Ҳудудий маънавият ва маърифат кенгашлари билан келишган ҳолда чора-тадбирлар Дастури  ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Давлат дастуридан “Ўзбекистон қаҳрамонлари” китобини чоп этиш ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу йўналиш бўйича 2022 йил 14 февраль куни “Маънавият” нашриёти билан шартнома тузилган. Шартнома асосида “Ўзбекистон қаҳрамонлари” китоби (лотин ёзувида) 11 минг адад ҳамда кирилл ёзувида 13 минг ададга буюртма берилган. Бундан ташқари жорий йилнинг май ойида “Маънавият: асосий тушунчалар луғати” китобининг тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

“Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” шиори остида “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” ғоясининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида “Ўз касбини улуғлаб...”, “Менинг дўмбирам”, “Матонат мактаби”, “Тарихимиз қатларида... ” рукнлари остида туркум тарғибот видеомаҳсулотлар яратиш бўйича ишлар бошланди.

Айни пайтда яна бир банд – Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий тарғибот механизмларини жорий этиш юзасидан Тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг таъсирчан, креатив ва инновацион услубларини ишлаб чиқиш, уларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Чора-тадбирларда 20 га яқин тарғибот технологиялари белгиланди.

Оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда холис ахборотларнинг ўз вақтида бериб борилишини таъминлаш, ёлғон ва деструктив маълумотлар тарқатилишини олдини олиш мақсадида март ойида oyina.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида кўплаб туркум  ахборот,  мақола,  видеороликлар тайёрланиб эълон қилинди.

Давлат дастурининг ҳудудларда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш банди ижросини таъминлаш бўйича аҳолининг ижтимоий-маънавий ҳолатини ўрганишни ўзида мужассам этган сўровнома ишлаб чиқилди ва уни онлайн тарзда ўтказиш белгиланди.

Намуна сифатида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри танлаб олинди. Жорий йилнинг 25 февраль куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ходимлари Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига сўровномаларнинг мазмун-моҳияти ва уни ишлаш тартиби юзасидан тушунтириш ишларини олиб борди. Олиб борилган сўровномалар натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланмоқда. 

Хорижий давлатларда ўзбек тили, маданияти ва миллий анъаналаримизни кенг оммалаштириш, гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлган Алишер Навоий халқаро институтини ташкил этиш бўйича Марказ томонидан масъул бириктирилиб, ҳамкорларга 14 банддан иборат таклиф юборилди. 

Айни пайтда Давлат дастурининг 7 та банди ижроси бўйича   белгиланган устувор йўналиш, мақсад ва вазифалар тизимли равишда аниқ режа асосида давом эттирилмоқда. Айни пайтда мамлакат ёшлари, хотин-қизлар билан иш олиб боришни янада кучайтириш Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида долзарблик касб этмоқда.

Матбуот анжуманида марказ фаолиятига оид саволларга батафсил жавоб қайтарилди. 

Н.Усмонова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика Маънавият ва маърифат марказининг жорий йил биринчи чоракдаги фаолияти қандай?