Шу кунларда ИИВ томонидан ҳамкасблари орасида намуна бўлаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида кўрик-танловлар ўтказилмоқда. Шундай танловлардан бири “Энг яхши эксперт-криминалист” танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.

Уч босқичдан иборат бўлган  кўрик-танловда шаҳар-туман ИИБларидан 16 нафар ходим иштирок этди. Биринчи шартда иштирокчилар белгиланган сониялар ичида “Калашников” автомати ва “Макаров” пистолетини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш амалиётини бажарди. Иккинчи босқичда Ички ишлар органлари соҳавий хизмати, маънавий-маърифий йўналиш, жанговар ва хизмат тайёргарлиги бўйича тест саволлари қабул қилинди. Учинчи босқичда эса ходимларнинг соҳавий билимлари савол жавоб тарзида ўтказилди.  

Ҳакамларнинг якуний натижаларга кўра, ғолибликни Тошкент вилояти ИИББ ЭКМ катта эксперти майор Ҳамид Рахимбоев қўлга киритиб, кўрик танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Танловда иккинчи ўрин Тошкент тумани ИИБ эксперти катта лейтенант Самандар Шодмонов ва учинчи ўрин Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ катта эксперти Асадбек Қамбаров насиб этди.  

– Аслида бу каби танловлар малакамизни оширади ва ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашишга ёрдам беради, – дейди танлов ғолиби Ҳ.Рахимбоев. – Навбатдаги танлов босқичида ҳам вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ва билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.  

Танлов якунида ғолибларга вилоят Бош бошқармаси масъуллари томонидан диплом ва совғалар тантанали равишда топширилди.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика босқичига йўлланма