Гулистон шаҳрида анъанавий "Универсиада" ўйинларининг стритбол тури бўйича ярим финал ва финал баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада спортчилар ўзининг юқори даражадаги тайёргарлигини намойиш этди.

Йигитлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада пойтахтдан ташриф буюрган стритболчиларнинг устунлиги сезилди. Улар ярим финалда ўзининг юқори савиясини кўрсатиб, финалга чиқишди ва ғалаба қозонишди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган қизлар ўзининг  спорт маҳоратларини намойиш этди. Улар финалда ўз рақибаларини енгиб, мусобақа ғолиби бўлишди.

Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Республика босқичи ғолиблари аниқланди