“Сизлар кўп китоб ўқиган, билимли авлод сифатида юртимиз ўтмишда жаҳон сивизилизацияси бешикларидан бири бўлганини яхши биласиз. Сиз Хоразмийлар, Фарғонийлар, Беруний ва Ибн Сино, Улуғбек, Навоий ва Бобурлар, Бухорийлар, Термизийлар авлодисиз. Ана шундай буюк ватандошларимиз яратган бебаҳо билим ва кашфиётлар бугун ҳам бутун инсониятга хизмат қилмоқда”.

Шавкат Мирзиёев

Сир эмаски, Ўзбекистон ёшлар мамлакати. Давлатимиз сиёсати ҳам ҳар томонлама ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани барчани қувонтиради. Таълим соҳасида фаолият юритаётган чинакам фидойилар бугунги яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятларни кўриб дилдан мамнун бўлишади. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ёшларга эътибор, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланганлиги айни ҳақиқатдир. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонунида ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш, истеъдодини қўллаб-қувватлаш масалалари қамраб олинган бўлса, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунда ҳокимият ва бошқарув органларининг бу борадаги ваколатлари ҳамда соҳага доир бошқа ижтимоий муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинганлиги таҳсинга лойиқ.

Шунингдек, бош қомусимиз бўлган Конституциямизнинг 41-моддасида бепул умумий таълим олиш ҳуқуқининг ёшлар учун кафолатлангани ҳам эътиборга моликдир. Шахснинг билим олишга бўлган ҳуқуқи Асосий Қонунимиз асосида қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Ёшлар ўз иқтидор ва истеъдодларини тўла намоён этишга ҳақлидирлар. Шунингдек, Қомусимизда ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи, давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилиши белгиланган. Мана шуларнинг мантиқий давоми сифатида Президент мактаблари, Темурбеклар мактаби, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларга берилаётган замонавий таълим-тарбия Янги Ренессанснинг мустаҳкам пойдевори бўлса, олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва имкониятлар устунидир. 

Айни даврга келиб глобаллашув жараёни жамиятнинг барча соҳаларида авж олмоқда ва ўз навбатида, фан ва техниканинг ривожланишига, иқтисодиётнинг юқори даражада ўсишига ҳамда таълим соҳасидаги интеграция жараёнининг янада чуқурлашишига олиб келмоқда. Таълимнинг сифати, унинг компетентлиги, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим омили сифатида рақобатга чидамли малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳозирги ривожланиш даврининг муҳим хусусиятларига айланди. Шунингдек, бу ўзгаришлар жараёни келажак эгалари сифатида ёш авлодни тайёрлашда дунё мамлакатлари мақсадларининг умумийлашишига олиб келди. 

Бу масалада республикамизда қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилдики, улар ёшлар интилиш ва иқтидорларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини юксалтиришда янги қадам ва янги тизимни шакллантирди. Қувонарли томони шундаки, замон талаблари ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида бугунги ёшлар талаб ва эҳтиёжларини ўрганиб, янгидан янги имтиёз ва имкониятлар эшиги очиб берилмоқда. 

Фан соҳалари ичида математика ўзига хос сирли олами, мураккаб мазмуни ва қизиқарли моҳияти билан азал-азалдан инсониятни ўзига ром этиб келган. Математика-ёшликдан танишишни бошлайдиган кенг қамровли илм саналади. Бу фани биринчи синфдан дарс сифатида ўқитилиши бежиз эмас. Умумий математик билимларсиз замонавий дунёда ночор бўлиб қолиш ҳеч гап эмас. Худди илмлар қироличасисиз кимё, физика, тиббиёт ва бошқа кўплаб фанлар мавжуд бўлмагани каби. 

Ренессанс таълим университетида мана шу қизиқарли, сеҳрли, серқирра фаннинг фидойилари фаолият юритишади. Бу иқтидорли устозлар ёшларга математикадан сабоқ беришиб, ўзларининг билим ва тажрибаларини сидқидилдан ўргатиб келишади. 

Машаққатли меҳнат ўз самарасини беради, албатта. Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3-8 март кунлари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида математика бўйича IV Халқаро очиқ фан олимпиадаси (ОМОУС-2024) бўлиб ўтди. Иштирокчилар олимпиадага кучли тайёргарлик кўришган. Университетимиз профессионал устозларининг берган билимлари ва кўмаги сабаб, халқаро олимпиадада Россия, Саудия Арабистони, Испания, Хитой, Болгария ва мезбон Туркманистон олий таълим муассасалари талабалари қаторида Ренессанс таълим университетининг иқтидорли талабалари ҳам қатнашиб, кучлилар қаторидан ўрин олишга муяссар бўлишди. Юқорида номлари саналган олий ўқув юрти талабалари билан бемалол беллашиб, улар орасида фахрли ўринни эгаллаб, индивидуал тарзда 3 та бронза медални қўлга киритишди. Бугунги қаҳрамонларимиз математика фан олимпиадаси бўйича университетимизнинг илк қалдирғочлари саналади. Ўзбекистондан хусусий олий таълим муассасалари ичида фақат Ренессанс таълим университети талабалари иштирок этди. Бу эса, Ренессанс таълим университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчиларини ва талаба ёшларни бирдай қувонтирди. Шунинг баробарида янада юқори марраларни эгаллашга йўл очди. 

“Университетимизнинг таълим сифатини ошишида сиз каби ёшларнинг ҳаракати ва интилиши муҳим аҳамиятга эга" деди, Математика ва Ахборот технологиялари кафедраси мудири Ғанишер Юнусов. Талабаларнинг бу ғалабани қўлга киритишларида фан ўқитувчиси Шодмон Турдиевнинг алоҳида ҳиссаси бор. Ўз касбининг фидойиларидан бўлган Шодмон Турдиев 2017 йилда ЎзМУ ни тугатиб, дастлабки фаолиятини Зангиота тумани 27-умумий ўрта таълим мактабида математика фани ўқитувчиси сифатида бошлаган. Шогирдлари математика фани бўйича 2 марта вилоят босқичи олимпиадаларида, 5 та туман олимпиада босқичларида совринли 1- ва 2- ўринларни олган. 

Ушбу талабалардан  Абдулатифов Абдулазиз  Абдулла ўғли, 45-23 Математика ва Информатика талабаси ва Курчиев Абдужалил Назиржон ўғли, 80-23 Халқаро иқтисодиёти ва Халқаро муносабатлар йўналиши талабаси бронза медалини қўлга киритишди. Олимпиада ғолиблари университетда юқори кайфиятда олқишланиб кутиб олинди. 

Учрашув сўнгида, иштирокчи талабалар: Дилнавохон Дилшодова, Салимбек Эргашов, Абдулазиз Абдулатифов, Абдужалил Курчиев ва уларнинг устозлари  Ғанишер Юнусов, Шодмон Турдиевга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

Университет ректори, техника фанлари доктори Нусратилла Баракаев ўз табригида шундай дейди: «Яна бир қувонарли хабар шундаки, илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш давомли бўлади. Ишончим комилки, бундай имконият ва имтиёзларга аввало янги Ренессанс пойдеворининг бунёдкорлари сазовор бўлади, — деб таъкидлаган давлат раҳбарининг ишончи, муборак Рамазон ойи арафасида ёшлар учун яратилган бундай имкониятлар том маънода янги Ўзбекистоннинг Ренессанс йўлидаги янги ва илдам қадами бўла олади» . 

     Л.Раупова,

Ренессанс таълим университети профессори,

филология фанлари доктори,

М.Турдибеков,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рeнeссанс йўлида илдам қадамлар...