Ректор ва ёшлар етакчилари учрашуви
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан республикадаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилган.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори Илҳом Собиров институтга бириктирилган 9 та маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб борадиган ёшлар етакчилари билан учрашди.
Учрашувда ҳамкорлик ишлари ва келгусидаги режа-мақсадларни амалга ошириш имконияти ва йўналишлари бўйича таклифлар ўрганилди. Хусусан, институтнинг салоҳиятли профессор-ўқитувчиларини бириктириш орқали ёшларнинг билимини ошириб бориш ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шу билан қаторда, маҳаллада яшовчи уюшмаган ёшларни оммавий тадбирларга кенг жалб қилиш, турли мавсумий, маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини мунтазам ўтказиб бориш, ўқув юрти фаолияти билан таништириш, институт ҳудудида ташкил этиладиган амалий ишлар белгиланди.
Шунингдек, “Йўл харитаси”да белгиланган устувор вазифалар кўриб чиқилиб, унга таклиф ва қўшимчалар киритилди. Белгилаб олинган таклифлар эса туман ҳокимлигига тасдиқлаш учун тақдим этилиши режа қилинди.
ЎзА