ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро давлат университетида ёшлар муаммоларини ҳал этиш, яшаш ва таълим жараёнларини янада яхшилаш мақсадига қаратилган “Ректор ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Унда университет ва факультет раҳбарияти, педагог-ходимлар, тюторлар ва  талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида университет ректори Обид Ҳамидов олий таълим масканида талабалар учун яратилган шароитлар хусусида сўз юритди. Дунё аҳлига етук олимларни етиштириб берган Бухорои шарифда таҳсил олиш улкан имкониятлар эшигини очишини таъкидлади.

Учрашув давомида талабаларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва муаммолари тингланди. Уларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб қайтарилди. Жумладан, университет талабаси қатор халқаро ва республика мусобақалари совриндори Рустам Сафаров келгусида ўтказиладиган халқаро олимпиадаларда иштирок этиш учун амалий ёрдам сўраб ректорга мурожаат қилди. Унинг таклифини қўллаб-қувватлаган ректор масъулларга бу борада тегишли топшириқ берди.

[gallery-21526]

Таъкидлаш керак, бугунги кунда мазкур университетда 2024/2025 ўқув йили давомида 8 та факультет таркибида 34 та кафедра фаолият кўрсатмоқда. 85 та бакалавриат таълим йўналишида 20 минг 537 нафар талаба 1067 та академик гуруҳда таҳсил олаётир. Магистратура эса 34 та мутахассисликни ўз ичига қамраб олади.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ректор талабалар билан учрашди