Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашиш, муаммоларини ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг-кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.

Андижон давлат университети томонидан Қўрғонтепа туманидаги қатор маҳаллалар ёшлари қўллаб–қувватланаётганлиги, уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашилаётганлиги ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир. Жумладан, Андижон давлат университети ректори, профессор Акрамжон Юлдашев Қўрғонтепа туманидаги Улуғбек маҳалласида  истиқомат қилаётган ёшларнинг хонадонларида бўлди, турмуш шароитлари билан танишди, ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди.  

Суҳбатлар жараёнида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, маҳаллалардаги маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.  

Университет раҳбари учрашувда кўплаб йигит-қизларнинг муаммоларини эшитди. Қатор масалалар жойида ижобий ҳал этилди. Учрашувда ҳар бир мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши, умуман, маҳалла ёшлари ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланиши алоҳида таъкидланди.  

Қўрғонтепалик ёшлар кўрсатилаётган кўмак ва эътибордан беҳад мамнун бўлмоқда.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ректор маҳалла ёшлари муаммоларини ўрганди