Ирқчилик, антисемитизм, сексизм: интернетдаги нафрат ва токсиклик даражаси йил бошидан бери рекорд кўрсаткичларга етди, дея хабар бермоқда euronews.com.

Ирқчилик ва тоқатсизликка қарши кураш бўйича Европа комиссияси Швеция, Португалия, Хорватия ва Латвияни интернетдаги адоват ва нафрат тилига қарши янада қатъий чоралар кўришга чақирди.

Европа мониторинг маркази маълумотларига кўра, йил бошидан буён Интернетда токсикликнинг ўртача даражаси қайд этилган. Апрель ойида умумий токсиклик даражаси 0,22 баллни ташкил этди. Жорий йилнинг май ойида рақамли антисемитизм токсикликнинг энг юқори ўртача 0,34 баллини сақлаб қолди.

Онлайн платформалардаги лўлиларга қарши контентлар ҳам хавотир уйғотмоқда – 0,30 балл. Бу кўрсаткич ушбу жамоанинг Интернет фойдаланувчилари томонидан ҳужум объекти бўлиб қолаётганлигидан далолат беради. Анти-ЛГБТК ҳамда мусулмонларга қарши фикрлар сезиларли даражада юқори нафрат даражасига эга: мос равишда 0,29 ва 0,28 балл. Қочоқларга нисбатан нафрат даражаси –0,23 балл.

Жинсий мазмундани контент энг паст ўртача нафрат даражасига эга – 0,19, бироқ ушбу  контентлардаги ҳақоратлар ҳали ҳам энг кўп нафрат тилили постларни ташкил қилади.

Ижтимоий тармоқларда айримлар ўзини кўз-кўз қилиш мақсадида ёки атайлаб бировнинг обрўси, шаънига путур етказиш мақсадида қўпол муомалада бўлаётгани, ҳақорат қилаётганини кўп кузатамиз. Тўғри, интернет чегарасиз. Аммо бу интернетда ҳамма хоҳлаган ишини қилиши мумкин, ҳақорат қилганлар жазоланмай қолади, дегани эмас. Зеро, қонунчиликда ижтимоий тармоқлар орқали муайян шахсга нисбатан қонунга зид келувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширилганида жавобгарликлар белгиланган.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан раҳбар ёки давлат хизматчиси томонидан кимнидир ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

Шунингдек, Жиноят кодексининг 140-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса — энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.  

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ҳақорат қилиш — энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/n_vGiorW83c?si=0GZrpWKZyeKauxl6" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, У.Тўхтаев,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рекорд кўрсаткич: Интернетда нафрат даражаси ошиб бормоқда (+видео)