Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ишчи гуруҳи томонидан ташқи ёзувлар ва реклама объектларининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилгани ҳолати ўрганилмоқда.

“Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилгани аниқланган тадбиркорлик субъектларига нисбатан ишлар қўзғатилиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилиб, молиявий жарималар ҳам қўлланилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан “ISLAM TEXNO MIR” МЧЖда ташқи реклама қоидаларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижасида жамият томонидан 1 кв.м ва ундан ошган рекламалар паспортсиз жойлаштирилгани аниқланди. Бу ҳолат расмий далолатнома билан тасдиқланиб, Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарорига асосан иш қўзғатилди.

Натижада, “ISLAM TEXNO MIR” МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўллаш бўйича Нукус туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, ариза қаноатлантирилди.

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида “Реклама тўғрисида”ги қонунчилик талабларини ўрганиш жараёнида фуқаро С.Э. томонидан ташкил этилган "IYMONA TRAVEL DENOV" номли телеграм гуруҳида “UMRA HAJ” сафари бўйича ноқонуний реклама тарқатилгани аниқланди. Қонунбузилиш ҳолати юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий жарима қўлланилди.

Реклама жойлаштиришдаги қонунбузилиш бўйича Тошкент, Сирдарё, Самарқанд вилоятларида учраган ҳолатлар махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, қонунбузар субъектларга нисбатан белгиланган тартибда таъсир чоралари қўлланилди.

Шунингдек, ноқонуний рекламаларни бартараф этиш ва келгусида қонун бузилишига йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рекламалардаги қонунбузарликлар бўйича чоралар кўрилди