Мудофаа вазирлиги спорт мажмуасида эркаклар жамоалари ўртасида регби-15 бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Муросасиз баҳсларда Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ва Наманган вилояти терма жамоалари иштирок этди.

Финал ўйинларининг очилиш маросимида фахрий қоровул саф тортди ҳамда десантчилар томонидан қўл жанги бўйича кўргазмали чиқиш амалга оширилди. Мудофаа вазирлигининг ҳарбий оркестри мусобақага байрамона кайфият бағишлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси, жаноб Ким Хи-Санг, Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраев, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари Алишер Норбоев, спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Жасур Акрамов жамоаларга беллашувларда омад тилашди.

Қизиқарли ўтган баҳслар якунида регби-15 бўйича Ўзбекистон чемпионлиги Мудофаа вазирлиги жамоасига насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Миллий гвардия ҳамда Мудофаа вазирлигининг иккинчи жамоалари қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар, чемпионатда муносиб қатнашган спортчилар, уларнинг мураббийлари ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Регби-15 да Мудофаа вазирлиги жамоаси ғолиб