Бугун – 2023 йил 30 апрель куни Ўзбекистонда муҳим сиёсий тадбир – референдум бўлиб ўтди. Эрталаб соат 08.00 да бошланган тадбир 20.00 да якунига етди.

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 131-рефрендум участкасида 3 минг 371 нафар  фуқаро рўйхатга олинган бўлса, уларнинг 90 фоиздан ортиғи референдумда иштирок этиб, ўз хоҳиш-иродасини билдирди.    

Референдум участкаси раиси  Шоҳида Имомованинг қайд этишича, участкага Тонг юлдузи ва Фурқат маҳаллалари аҳолиси қамраб олинди. Аҳоли овоз беришда фаол иштирок этди.  

Овоз бериш жараёнини сиёсий партиялар вакиллари, жамоатчилик ҳамда халқаро кузатувчилар кузатиб борди.  

Участкага келиш имкони бўлмаган 42 нафар нуроний ва ногиронлиги бор шахсларнинг хонадонларида  овоз беришларига шароит яратилди.  

Участкада 20.00 да овоз бериш якунланиб,  референдум участкаси комиссияси аъзолари йиғилган овозларни санашга киришди.  

             Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдумда овоз бериш жараёни якунланди