Референдумда давлат ва жамоат арбоблари ҳам фаол иштирок этмоқда
Ўзбекистон бўйлаб референдумда овоз бериш давом этмоқда.
Кузатувларимиздан хулоса қилиш мумкинки, эртанги кунимизни белгилайдиган муҳим ҳужжат – Конституциямиз янги таҳрирда қабул қилиниши жараёнларига ҳамма масъулият билан ёндашмоқда. Референдумда овоз беришда фуқародан тортиб, давлат ва жамоат арбоблари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 522-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумда овоз берди.
Таъкидлаш жоиз, Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолатидир. Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати янада кучайтирилаётгани билан аҳамятлидир. Қулай меҳнат шароитида ишлаш, адолатли хақ олиш, давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига эга бўлиш, шаҳарсозлик, бюджет соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби хуқуқларнинг киритилиши фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиради.
Ш.МАМАТУРОПОВА, ЎзА