Ички ишлар вазирлигининг Бухоро шаҳридаги академик лицейида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ўтадиган референдумга бағишланган мулоқот ташкил этилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Малака ошириш институти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда академик лицейнинг педагоглар жамоаси ва ўқувчилар иштирок этди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор Мирзатилло Тиллабоев ўз сўзида референдум – давлат учун ҳам, ҳар бир фуқаро учун ҳам қабул қилиниши ўта аҳамиятли бўлган қарорлар бўйича овоз беришда кенг жамоатчилик иштирок этишининг самарадор усули эканини қайд этди.

Референдумга қўйилган янги Конституция лойиҳасидаги концептуал ўзгаришлар ҳақида тадбир иштирокчиларига атрофлича маълумот берилди.

Ижтимоий давлатга хос ёндашувлар Конституция лойиҳасининг таълим соҳасига оид кўплаб модда ва нормаларида ўз ифодасини топган. Таълим ва илм-фанга тааллуқли нормалар сони қарийб икки баробарга оширилиб, таълим олиш ҳуқуқи ва имкониятлари тубдан кенгайтирилмоқда.

Фуқароларнинг олий таълим муассасаларида давлат гранти ҳисобидан ўқиш ҳуқуқи қатъий белгилаб қўйилмоқда. Маълумки, 2017 йилгача олийгоҳларда ўқиш учун давлат грантлари сони фақат қисқариб келган бўлса, охирги олти йилда бу борадаги аҳвол бутунлай ўзгарди. Грантлар сони 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди.

Асосий қонун лойиҳасида фуқароларнинг бепул бошланғич касб-ҳунарга ўқитилиши ҳам белгиланаётгани айтиб ўтилди. Ногиронлиги бўлган болаларга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча шароитларни яратиш кўзда тутиляпти. Инклюзив таълимнинг Конституцияга киритилаётгани шундай нуқсонларга эга болалар яккаланиб қолмаслиги, аксинча, жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида камол топиши учун муҳим кафолатдир.

Конституцияда давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтириляпти. Шу тариқа мамлакатимиздаги 685 минг нафардан зиёд ўқитувчининг профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланишини ҳуқуқий кафолатлаш натижасида уларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми, обрў-эътибори янада ошади.

Суҳбат давомида бола ҳуқуқи, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитни яратиш давлат бурчи сифатида белгиланаётгани таъкидланди.

Самимий ва фойдали мулоқот тадбир иштирокчиларига манзур бўлди. Лицей педагоглари ва ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

ЎзA

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдум бўйича суҳбат ёшларга манзур бўлди