"Реал" биринчи ўйинда ПСЖга мағлуб бўлди
Франциянинг "Пари Сен-Жермен" футбол клуби Испаниянинг "Реал" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Кеча Париждаги "Парк-де-Пренс" стадионида бўлиб ўтган ушбу учрашув Чемпионлар лигасининг саккиздан бир мусобақалари доирасида ташкил этилган.
Учрашувда ягона голни ўйиннинг иккинчи ярмига қўшиб берилган дақиқаларда Килиан Мбаппе киритган. 61чи дақиқада ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси 11 метрлик жарима тўпини кирита олмади. Энди жамоалар 9 март куни Мадридда учрашади. Ушбу жавоб ўйинида чемпионатда ким қолиш масаласи ҳал бўлади.
Маълумот учун: ПСЖ ҳеч қачон Чемпионлар лигасида ғолиб бўлмаган. Клубнинг ушбу мусобақалардаги энг яхши кўрсаткичи 2020 йилда финалга чиқиши бўлди. Ўшанда французлар Германиянинг "Бавария" жамоасига (0:1) ютқазиб қўйганди. "Реал" эса Европа чемпионлари кубоги ва Чемпионлар лигаси мусобақаларида (13 та соврин) рекордчи ҳисобланади. Испания жамоаси сўнгги муваффақиятини 2018 йилда қўлга киритган эди.
ПСЖ ва "Реал" Чемпионлар лигаси ўйинларида ўзаро 12 та учрашувни ўтказган. Ушбу тўқнашувларнинг бештасида французлар, тўрттасида испанлар ғалаба қилган, учтаси дуранг билан якунланган.
Чемпионлар лигасининг бу галги финали 28 май куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.