“Ўзбекистонда илк бор нейропластика усулида даволаш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида “Раж катетери” ҳақида маълумотлар берилди. Бу ускуна янги технологияларга асосланган мослама бўлиб, жарроҳлик амалиётисиз минг-минглаб одамларни оғриқлардан халос этиш имконини беради. 

Таҳлил қилинса, Ўзбекистон ҳудудида ҳар ўндан икки кишида бел оғриғи учраб туради. “Раж катетери” инсонларни бу оғриқлардан ҳимоя қилади. Йигирма дақиқа давом этадиган муолажадан сўнг бутунлай оғриқлар йўқолади. Ҳеч қандай операцияларсиз бўлиб ўтадиган бу муолажалар келгусида аҳолини қийнаб келаётган бел оғриғи касалликларидан буткул қутқариши эҳтимоли юқори. 

– Биз бу мослама билан 5 кишини даволадик, –дейди “Раж катетери” асосчиси, кореялик Лее Су Чан. –Бугун улар оғриқларсиз ҳаракатланишмоқда. Ҳеч қандай жарроҳлик амалиётларисиз соғлом бўлишни хоҳлаган инсонлар бу мосламадан фойдаланиши мумкин, деб ўйлайман. 

[gallery-17272]

Анжуман давомида беморларнинг соғлиги тикланганлиги акс этган видеороликлар ҳам намойиш этилди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан “Раж катетери” ҳақида берилган саволларга кореялик олим Лее Су Чан батафсил жавоб берди. 

Оммавий ахборот воситалари вакиллари бир кун олдин “Раж катетери” орқали амалга оширилган муолажалардан сўнг соғлом ҳаётга қайтган беморлар билан суҳбатлашди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Раж катетери” нималигини биласизми?