Рахимова Гулнора Элёр қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Талабаларни лойиҳавий фаолиятга тайёрлаш методикаси” (дизайн-лойиҳалаш фани мисолида) мавзусида
Рахимова Гулнора Элёр қизининг 13.00.02–Таълим-тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари) ихтисослиги бўйича, “Талабаларни лойиҳавий фаолиятга тайёрлаш методикаси” (дизайн-лойиҳалаш фани мисолида) мавзусида, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишининг ҳимояси Наманган давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.T.15.03 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 24 апрель куни соат 15:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 160103, Наманган шаҳри, Гулобод МФЙ, Жанубий айланма йўли кўчаси, 17-уй.
Тел./факс: (+998) 69 234-14-85