Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ташаббуси билан вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятда йўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида жамоатчиликка кенг ахборот бериш мақсадида пресс-тур ўтказилмоқда.

Ташкил этилган матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Я.Чўллиев пресс-тур иштирокчиларга ҳудуд бўйича мавжуд умум-фойдаланувдаги йўллар ва уларни қуриш, реконструкция қилиш, сақлаш, таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида  маълумот  берди.  

Таъкидланганидек, бошқарма таркибида 18 та тизим йўл корхоналари томонидан хизмат кўрсатиб келмоқда. Корхоналар тасарруфида жами 225 та махсус техникалар мавжуд. Бухоро вилоятида автомобиль йўллари умумий тармоғининг жами узунлиги 15 500 километрни ташкил этади.  

Анжуманда соҳада эришилган ютуқлар билан бир қаторда қилиниши керак бўлган ишларга ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди. Матбуот анжуманида журналистлар томонидан соҳадаги мавжуд муаммолар ўртага ташланди.  

[gallery-20416]

Пресс-тур иштирокчилари халқаро аҳамиятдаги М-37 “Самарқанд –Бухоро – Туркманбоши” йўлининг 255 км қисмидаги кўприкда бажарилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди. Бухоро тумани ҳудудидан ўтувчи йўлнинг 255,6 км қисмидаги мазкур кўприк 1974 йилда қурилган бўлиб, кўприкнинг ўнг томонидаги темирбетон плита яроқсиз ҳолга келиб қолган. Таъмирлаш ишлари “Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш” давлат муассасаси томонидан амалга оширилмоқда.  

Халқаро аҳамиятдаги М37 “Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши” автомобиль йўлининг Бухоро тумани ҳудудидан ўтувчи 260 км қисмидаги 1964 йилда қурилган кўприкнинг ўнг томони тўғри йўналишида 2 қатор балкаси ва чап томондан плиталари синган, шунингдек,  йиғма темирбетон балкалар орасидаги шофлари емирилиши натижасида  яроқсиз ҳолга келиб қолган.  

– Кўприкнинг юк кўтариши ҳозирги оғир вазнли транспорт воситаларини ўтказиш талабларига жавоб бермайди. Ҳозирда Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси томонидан таъмирланмоқда – дейди вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бўлим бошлиғи Суннатулло Ахатов. – Кўприкни келгуси йил март ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.  

“Осиё тараққиёт банки” иштирокидаги “Миллий автомобиль йўлларни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида қишлоқ автомобиль йўлларини реконструкция қилишнинг манзилли дастурига асосан Пешку туманининг Туркистон,Навгаҳон ва Ўзбек маҳаллаларида 15,5 километр узунликдаги йўл ҳамда Бухоро туманидаги Кўчкўмар маҳалласининг 6,3 км қисми бетонлаштирилмоқда. 

Ушбу лойиҳада буюртмачи Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфидаги “Ўзавтойўлинвест” агентлиги ҳисобланади. Лойиҳада бош пудратчи сифатида Хитойнинг  “China Railway 20 Bureau Group Corporation” ва FIDIC талабларига асосланган йўл қурилиш-монтаж ишлари устидан техник назоратни Кореянинг “Dohwa Engineering Co., Ltd” инженер консалтинг компанияси олиб бормоқда.  

Мазкур лойиҳа доирасида 23 та кўприк таъмирланиши, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари олдида 3,1 километр узунликдаги пиёдалар йўлаги ва ёритиш чироқлари ҳамда йўлни кесиб ўтган жами 956 пагонометр узунликдаги сув қувурларини кенгайтириш ва янгисига алмаштириш кўзда тутилган.  

Лойиҳанинг асосий мақсади қишлоқ ҳудудларида транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва маҳаллий аҳолининг ҳаёт сифатини оширишдир. Лойиҳа 2 босқичдан иборат бўлиб, 1-босқичда 54 километр йўл реконструкция қилиниши режалаштирилган. Замонавий технологиялар жалб қилинган ва маҳаллий ишчи кучи ҳамда қурилиш материаллари кенг миқёсда ишлатилмоқда, бу эса янги иш ўринлари яратишга ҳам хизмат қилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “А-380” русумли “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган 150 – 228 километр оралиғидаги 78 километр қисмини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.  

Лойиҳа бўйича ўтказилган халқаро тендер савдоларида қатнашган Хитой Халқ Республикасининг “CRBC va SSSS Third Highway Engineering Co. Ltd” қўшма корхонаси халқаро аҳамиятдаги йўл иншоотининг цемент-бетон қопламасини қуриш ишларига бош пудратчи этиб тайинланган. Объектнинг тупроқ кўтармаси ва асосларини қуриш ишларида маҳаллий пудратчилар қатнашмоқда.  

Лойиҳанинг умумий қиймати 207,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Унинг 165,5 миллион АҚШ доллари Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки маблағи бўлса, 41,7 миллион АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси улуши саналади.  

Бу лойиҳада қурилиш устидан техник назоратни олиб бориш учун ўтказилган тендер натижалари кўра, АҚШнинг “SHELADIA Associates, Inc”  инженер-консултант компанияси билан 2023 йил 20 январида ўзаро келишув шартномаси имзоланган. Лойиҳа амалиётини 2025 йил охирига қадар тўлиқ якунига етказиш кўзда тутилган.  

Пресс-тур иштирокчилари лойиҳа доирасидаги ишларнинг бориши билан яқиндан танишди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/23PRhqebu1A?si=jXliDEA0FLF-tmge" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (видео+сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Равон бўлаётган йўллар (+видео)