Расули акрам мўъжизалари “Саҳиҳул Бухорий”да...
ОТ ШИДДАТИНИНГ ОРТИШИ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир сафар Мадина аҳолиси ваҳимага тушди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Талҳанинг секин йўрғалайдиган отини миниб кетдилар.
Қайтиб келганларида: “Бу отингиз денгиз экан”, дедилар.
Шундан кейин у билан чопишиб бўлмайдиган бўлиб кетди».
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази