АЙЁМ ФАЗИЛАТИ

Муҳаддислар султони бўлган Имом Бухорий бобомизнинг номи, юксак ақлу заковати ва инсоний салоҳияти, илмий-маънавий мероси ортиқча таърифга муҳтож эмас. Унинг шоҳ асари бўлмиш «Саҳиҳул Бухорий» Ислом оламида Муқаддас Қуръондан кейинги ўринда турадиган манба сифатида эътироф этилганининг ўзиёқ алломанинг даҳоси ва ижод маҳсулининг қадри ҳақида етарли тасаввур ҳосил қилади.

Бу тўпламда жамланган ҳадислар диний мавзулар қаторида бола тарбияси, оилавий муносабатлар, ижтимоий масалалар, ташқи алоқалар, хавфсизлик муаммолари, қўйингки, инсон, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган.

Маълумки, Муҳамммад соллаллоҳу алайҳи васаллам барча пайғамбарларга берилган кароматлар соҳиби бўлганлар. Имом Бухорий ўзининг шоҳ асарида ана шу кароматлар туфайли юз берган ақл бовар қилмас воқеаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтган. Сайтимизда «Олтин силсила» рукнида чоп этилган 8 жилдли «Саҳиҳул Бухорий»да ҳикоя қилинган ана шундай мўъжизаларнинг айримлари эътиборингизга ҳавола қилинмоқда (жилд ва ҳадис рақамлари келтирилмоқда).

СУВДАГИ БАРАКА

(I) 344. Имрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдик... Одамлар ташналикдан шикоят қилишди. У зот икки кишини сув қидиришга жўнатдилар. Икковлон туя минган аёлга дуч келишди ва «Сув қаерда?” деб сўрашди. Аёл: «Кеча шунақа пайт сувнинг олдида эдим», деди. «Унда биз билан юр», дейишди. «Қаерга?” деди у. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига», дейишди. «Собий»* деб айтилаётган кишими?” деди. «Сен айтаётган одам ўша, юр», дейишди.

Уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб келиб, бўлган гапни сўзлаб беришди. Кейин уни туядан туширишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир идиш сўрадилар. Кейин унга иккала мазода*нинг оғзидан сув қуйдилар ва иккаласининг оғзини боғлаб, перовини очиқ қолдирдилар. Одамларга «Суғоринглар ва ичинглар!” деб нидо қилинди. Хоҳлаган суғорди, хоҳлаган ичди. Аёл эса шу турганича сувини нималар қилишаётганига қараб турар эди. Сув олиш тўхтатилганда эса, мазодалар аввалгидан ҳам тўлароқ туюлди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бунга бир нима йиғиб беринглар”, дедилар. Аёлга ажва*, ун ва толқондан бир қанча егулик йиғиб, бир тугунга солиб беришди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Кўряпсан-а, сувингдан ҳеч қанча камайтирмадик, бизларга сув берган Аллоҳнинг Ўзи”, дедилар.

Кейин аёл ўз аҳлининг олдига келди, улардан анча ортда қолиб кетган эди. «Сени нима ушлаб қолди?” дейишди. У деди: «Ажойиб иш бўлди. Менга икки киши йўлиқиб, «собий»нинг олдига олиб боришди. У шундай-шундай қилди. Аллоҳга қасамки, у ер билан осмон ўртасидаги инсонларнинг энг сеҳргаридир ёки у ҳақиқатан Аллоҳнинг элчисидир».»

* мазода – иккита терини бир-бирига улаб тикилган катта мешкоб, у асосан сафарга мўлжалланган сув идиши бўлган.

* собий – эски динидан чиқиб, янги динга кирувчи. Жоҳилият араблари жоҳилиятдаги динини ташлаб, Ислом динига кирганларни шундай аташган.

* ажва – Мадина хурмоларининг энг яхши навларидан бўлиб, сифати ва фойдалилиги билан бошқаларидан ажралиб туради.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Расули акрам мўъжизалари «Саҳиҳул Бухорий»да...