Глобаллашув даврида замонавий хизматлар, ақлли, тезкор ва рақамли маҳсулотларга бўлган талаб кундан кунга ортиб бормоқда. Ҳаётимизни сунъий интеллект ва гаджетлар каби тўртинчи саноатнинг энг сўнгги ютуқлари қамраб оляпти. Бу эса истеъмолчиларнинг талаб ва хоҳишларидан келиб чиққан ҳолда таклифларни илғор технологиялар билан боғлаш, ортиқча ҳаракат ва харажатсиз хизматларни ишлаб чиқишга ундамоқда.

Айни вақтда комплекс трансформация жараёнларини олиб бораётган «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки ҳам айни шу тенденциядан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятини “Digital – banking” форматига ўзгартирмоқда. Хусусан, мижозларга кўрсатилаётган хизматларнинг деярли барчаси хорижий андозалар, янги дастурларга алмаштирилмоқда. Молиячилар тили билан айтганда «ритейл бизнес» яъни чакана бозор йўналишида жисмоний шахсларга бир-биридан жозибадор маҳсулотлар тақдим этиляпти.  

Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки экспертлари бу ҳақда батафсил маълумот берди.  Даставвал "MyTuron" иловаси, унинг имкониятлари, бугунги нақд – пулсиз ҳисоб-китоблар бозорида илова таклиф этаётган қулайликлар борасида сўз юритилди.  

– Ҳеч кимга сир эмас, бугун мобил банкинг атамаси ҳаётимизнинг кўплаб жабҳаларида учрамоқда, – деди «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Чакана бизнес департаменти директори ўринбосари Элдор Ваҳобов. –Деярли ҳеч ким эҳтиёжидан ортиқча нақд пулни олиб юраётгани йўқ. Албатта, бу ўзбек молия бозорининг жаҳон тенденцияларига яқинлашиб бораётганидан далолат беради. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки ушбу тез суръатлар билан ривожланиб бораётган майдондаги трендлардан қолишмаган ҳолда ўзининг мавжуд мобил иловасини ҳам визуал ҳам технологик жиҳатдан янгилади. Бу ўзгаришлар банкдаги трансформация жараёнлари доирасида хорижий экспертлар иштирокида амалга оширилди. Бизнинг олдимизда турган асосий вазифа, энг аввало, мавжуд мижозлар базасини янада кўпайтириш ва анъанавий банк тақдим этаётган кўплаб хизматларни смартфонларга ўтказиш эди. Оддий қилиб айтганда, мижозлар молия муассасасига келмаган ҳолда банк мижозига айланиши, ўзининг шахсий тўлов картасига эга бўлиши ҳамда қисқа вақт ичида кредит маблағларидан фойдаланиши лозим эди. Айни шу мақсадда биз муҳим жиҳатлардан бири бўлган уларнинг идентификациядан ўтишини замонавий “Face ID” технологияси ёрдамида бириктирдик. Яъни, илованинг ўзида онлайн суратга тушиб умумий базага юбориш имконияти пайдо бўлди. Шунингдек, илованинг ўзидан картага буюртма бериш, барча тўловларни амалга ошириш, мавжуд кредит қарздорликларини сўндириш, кредит олиш учун аризалар қолдириш, онлайн омонат очиш ва конверсия амалиётларини бажариш каби 100 га яқин хизматларни ишга туширдик. Бундан ташқари, бугун энг оммабоп бўлган онлайн микроқарз хизматини ҳам йўлга қўйиб, уни расмийлаштириш учун илованинг ўзида бепул виртуал “Humo” картасини жорий этдик. Мижозлар иловага ўзларининг Туронбанкда очилган пластик карточкаларини бириктириб ҳам ушбу кредитни олишлари мумкин бўлди. Аввалига ушбу кредитнинг муддати 12 ойгача бўлиб, миқдори 10 миллион сўм эди. Айни вақтда талабдан келиб чиққан ҳолда мазкур миқдорни 30 миллион сўмгача 24 ойлик муддатга қадар кўтармоқчимиз.  

Илова дастлаб, 2022 йилнинг ноябрь – декабрь ойларида тест режимида ишга туширилди. 2023 йилнинг бошига келиб тўлиқ қувват билан ишлашни бошлади ва шу қисқа фурсат ичида уни юклаб олганлар сони 80 мингга яқинлашди. Таъкидланганидек, ҳозирда иловани янада такомиллаштириш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.  

[gallery-11524]

Шунингдек, матбуот анжуманида жисмоний шахсларга ажратилаётган янги кредит турлари ва юқори фоизли омонатлар ҳақида маълумот берилди. Эндиликда, расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар ҳам банкдан биргина паспорт билан автокредит олиши мумкин.  

– Бугунги кунда истеъмолчиларнинг аксарият қисми автокредитлар бозорида фаол иштирок этмоқда, – деди «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки Чакана бизнес департаменти директори ўринбосари Алишер Толипов. – Айни шу жиҳатни инобатга олган ҳолда банкимиз ҳам жисмоний шахслар учун бир неча турдаги қулай автокредитларни ишлаб чиқди. Хусусан, биз аҳолининг барча қатламини қамраб олиш мақсадида нафақат расмий даромадга эга бўлган, балки расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун ҳам кредит ажратишни бошладик. Яъни, «Имконият» автокредити расмий даромадсиз бирламчи ва иккиламчи бозор учун кредит муддати 4 йилгача, бошланғич тўлов 36 фоиздан, кредит фоизи 25,9 фоиз, кредит миқдори 900 миллион сўмгача ажратилади. Шу билан бирга расмий даромад билан бирламчи ва иккиламчи бозор учун кредит муддати 5 йилгача, бошланғич тўлов 10 фоиздан, кредит фоизи 24,9 фоиз, кредит миқдори 900 миллион сўмгача бўлган миқдорда ажратилади. Шунингдек, ”EcoGreenCar“ электромобиллар учун автокредитлар расмий даромадсиз бирламчи ва иккиламчи бозор учун кредит муддати: 4 йилгача, бошланғич тўлов 36 фоиздан, кредит фоизи 25 фоиз, кредит миқдори 600 миллион сўмгача, расмий даромад билан бирламчи ва иккиламчи бозор учун кредит муддати 4 йилгача, бошланғич тўлов 20 фоиздан, кредит фоизи 25 фоизни, кредит миқдори 600 миллион сўмгача ажратилади. Энг муҳими расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар биргина паспортнинг ўзи билан автокредит олишлари мумкин.  

Яна бир маълумот, банк томонидан ўзини ўзи банд қилган лицензияга эга фуқаролар учун ҳам махсус "Avto Self“ автокредити ишлаб чиқилган. У орқали эски машиналарда юк ташиб юрган фуқаролар расмий даромадга эга бўлмай туриб бирламчи ва иккиламчи бозордан енгил юк машиналарини (2,5 тоннагача) кредитга олишлари мумкин бўлади. ”Avto Self" бирламчи ва иккиламчи бозордаги енгил юк машиналари учун кредит муддати 4 йилгача, бошланғич тўлов эса 36 фоиздан, кредит фоизи 25 фоизни ташкил этади. Кредит миқдори 300 миллион сўмгача ажратилади.  

Матбуот анжуманида қайд этилишича, Автокредитлар бозорида «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки таклиф этаётган яна бир уникал маҳсулот бу кўпчиликнинг муаммосидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган. Яъни, одатда янги автомашина олаётган фуқаро ўзи танлаган машина нархининг 50 фоизини бошланғич тўлов сифатида тўлайди. Қолган 50 фоизи эса автомобил тақдим этилганда тўланади. Кўпчилик мижозлар банкларга шу қолган 50 фоизини тўлаш учун кредит сўраб келади ва рад жавобини олади. «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкининг янги автокредит маҳсулоти эса мана шундай ҳолатлар учун ҳам энди кредит ажратади. Бунда фуқаролардан ҳеч қандай бошланғич тўлов ва расмий даромад талаб этилмайди. Улар белгиланган муддатда қолган 50 фоизи учун олган кредитларини бўлиб тўлайверади.  

Шунингдек, мутахассислар томонидан «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан фуқароларга «Истеъмол кредити», «Таълим кредити», «Бирламчи бозор учун ипотека кредити», «Микроқарз», «Саёҳат учун кредит», «Қуёш панеллари учун экопанел кредити» ва «Соғлиқни тиклаш учун кредит»лар тақдим этилаётгани тўғрисида батафсил маълумот берилди.  

Шаҳноза Маматуропова, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар ҳам Туронбанкдан автокредит олиши мумкин