Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 март куни мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган илк бемор аниқлангач, ижтимоий тармоқларда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўйича турли асоссиз хабарлар пайдо бўлди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси шуни маълум қиладики, юртимизда чорвачилик маҳсулотлари тақчиллиги юзага келмайди.

Боиси, мамлакатимизда жами 6,4 мингта чорвачилик субъекти мавжуд бўлиб, шундан 500 дан ортиғи гўшт етиштиришга, 2 мингдан ортиғи сут ва 4 мингга яқини гўшт-сут маҳсулоти етиштиришга ихтисослашган. Айни пайтда мамлакатда 13 миллиондан ортиқ қорамол мавжуд бўлиб шундан 93 фоизи аҳоли ҳиссасига тўғри келади. 

Бугунги кунда кунлик ўртача 7 минг тонна гўшт етиштирилиб, шундан 90 фоизи бозорларда сотилаётган бўлса, 10 фоизи қайта ишлашга йўналтирилмоқда. Шунингдек, кунлик 30,7 минг тонна сут соғиб олиниб 16 фоизи қайта ишланмоқда.

Мавжуд 1,2 мингдан ортиқ паррандачилик корхоналарида кунига 15 миллион донадан ортиқ тухум, 400 тоннадан ортиқ парранда гўшти етиштирилиб, 300-320 тонна парранда гўшти бозорларда сотилаётган бўлса, 80-100 тоннаси қайта ишлашга йўналтирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 16 март ҳолатига кўра, республикада 5,4 минг тонна парранда гўшти захираси яратилган.

Бундан ташқари, кунига ўртача 363 тонна балиқ ва балиқ маҳсулотлари ҳамда 37 тоннадан зиёд асал етиштирилиб истеъмол учун чиқарилмоқда.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда мол гўштининг ўртача бозор баҳоси 38000 сўмдан 52000 сўмгача, қўй гўшти 39000 сўмдан 54000 сўмгача, товуқ гўшти 16000 сўмдан 20000 сўмгача, тухум 650 сўмдан 900 сўмгача, балиқ 11000 сўмдан 25000 сўмгача, асалнинг бир килоси эса ўртача 35000 сўмни ташкил этмоқда.

Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, қуёнчилик субъектларининг иш рентабеллиги ҳар доимги кўрсаткичларда бўлиб, ишлаб чиқариш қувватлари пасаймаганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ҳурматли юртдошлар!

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси сизлардан чорвачилик маҳсулотлари тақчиллиги бўйича тарқатилган асоссиз хабарларга ишонмаслигингизни сўрайди.

Бу борада қўмита Ахборот хизмати томонидан ишончли маълумотлар етказиб турилади.

Ветеринария ва чорвачиликни 
ривожлантириш давлат қўмитаси
Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Расмий баёнот: чорвачилик маҳсулотлари тақчиллиги юзага келмайди