Навоий шаҳридаги 22-умумтаълим мактабида “Рақамли авлод қизлари” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг ушбу босқичида туман ва шаҳар босқичларида юқори натижаларни қайд этган 77 нафар иқтидорли қиз ўзларининг инновацион лойиҳалари билан иштирок этиб, замонавий рақамли технологиялар асосида ишлаб чиқилган ғоя ва ечимларини тақдим этди.

Беллашув доирасида иштирокчилар сунъий интеллект, таълим, иқлим ўзгариши ҳамда яшил иқтисодиёт йўналишлари бўйича лойиҳаларини ҳимоя қилди.

Якунда ғолиб деб топилган қизлар танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, якуний босқичда ғолиб деб топилган иштирокчилар хорижий давлатларга таълим саёҳати имкониятини қўлга киритади.
А.Бўриев, ЎзА мухбири