Пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий ахборот технологиялари мактабида Президент таълим муассасалари агентлиги, “Замин” Халқаро жамоат фонди ва “Digital Generation Uzbekistan” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган “Рақамли авлод IT оромгоҳи” йирик инновацион лойиҳаси фаол қатнашчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

4 январдан буён давом этган мазкур мотивацияга бой тадбирда ёшларга АКТ соҳасини ривожлантиришга оид замонавий тамойиллар ҳақида батафсил маълумот берилди. Иштирокчилар Python, Frontend (Javascript, react), Backend (Django), Net, график дизайн (Adobe Photoshop, Sketchbook) йўналишларида таълим олишди. 

— Лойиҳада қатнашганимдан жуда хурсандман, — дейди Эъзоза Мавлонова. — Оромгоҳга келган куним, тўғриси, бироз ҳаяжонландим, қийналсам керак, деб ўйладим. Кейин қўрқув ўтиб кетди, ўзимни амалиётда синаб кўриб, кўникдим.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, агентлик тизимидаги мактаб ўқувчилари, шунингдек эшитишида нуқсони мавжуд болалар мактаб-интернатлари информатика фани ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этган анжуманда 13 нафар эшитиш қобилияти заиф бола, 12 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси, 8 нафар кўнгилли ёш тақдирланди. 
Бундай тадбирлар юртимизда имконияти чекланган, меҳр-муҳаббатга муҳтож болаларга кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрликнинг ёрқин далилидир. Уларнинг беғубор табассуми, кичик эътибордан дунёларга тенг қувончи барчада ўзгача таассурот қолдирди.

Улуғбек Маҳмирзаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Рақамли авлод IT оромгоҳи” иштирокчилари тақдирланди