Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижро этилиши натижасида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳалар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимиз турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Бино-иншоотлари тўлиқ реконструкциядан чиқарилган ва сўнгги тиббий жиҳозлар билан таъминланган Наманган шаҳар 12-сонли оила поликлиникаси очилиши жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтиришнинг ёрқин маҳсули бўлди. Шифо маскани очилишида Наманган шаҳри ҳокими Анваржон Отахўжаев юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, оилада тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда барча талабларга жавоб берадиган замонавий поликлиникалар фаолияти муҳим ўрини тутишини таъкидлади.  

Қайд этиш даркор, мазкур поликлиника жамоаси “Оpen budjet” дастури асосида тўрт маротаба фуқаролар томонидан овоз йиғиш орқали ғолиб чиқиб, 2 миллиард 82 миллион сўм маблағларга эга бўлди. Бунинг ҳисобидан муассаса биноси қайта таъмирдан чиқарилиб, сифатли тиббий хизмат учун зарур қулай шароитлар ҳозирланди. Вилоятда ягона бўлган замонавий рентген аппарати, 30 та замонавий компьютер, қуёш панеллари билан жиҳозланди.  

Бугунги кунда шифокор Наргиза Алижонова бошчилигидаги оилавий поликлиникада 13 та тиббий бригада бўлиб, Ғунча, Ибрат, Учқун, Янги йўл, Гулбоғ, Маданий маориф каби саккизта маҳалланинг 30 мингга яқин аҳолисига бирламчи тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Фитобар билан дорихона йўлга қўйилгани ҳукумат томонидан ажратилган 120 хил турдаги дори воситаларини фуқароларга бепул тарқатишда қўл келмоқда. Эътиборлиси шундаки, 12-оила поликлиникаси электрон тизимга ўтиб, тўлиқ рақамлаштирилди.  

Бундай “электрон поликлиника” энг аввало, қоғозбозлик ва ортиқча маблағни тежайди. Асосийси, бемор уйида турган ҳолда поликлиникада врач кўригига боришини телефондаги дастур орқали хабардор этиб, айтилган вақтда врач ҳузурида бўлади ва ортиқча вақт сарфланмайди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА  мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамлаштирилган поликлиника иш бошлади