Ўзбекистонда судлар фаолиятини рақамлаштириш, яъни инсон омилини кескин камайтириш орқали одил судловни амалга ошириш сари муҳим қадам қўйилди. Бу адолат сари қўйилган энг ишончли қадамдир.

ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект департаменти раҳбари Жасур Умаров билан шу ҳақда суҳбатлашди. 

– Судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича Президентимиз ташаббуси ва раҳбарлигида тизимли ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 

Суд интерактив хизматлари йўлга қўйилиб, улардан шахсий алоқа воситалари орқали ва суд биноларида мустақил фойдаланиш имконияти яратилди. Судларда электрон навбат тизими ишга туширилди.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига 20 га яқин турдаги интерактив хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилди. «Адолат» ахборот тизимлари комплекси ишга туширилиб, суд ишларини кўриш тартиби 90 фоизгача автоматлаштирилди. Фуқаролар томонидан шахсий кабинетдан фойдаланиб судларга 2025 йилда 3 миллионга яқин процессуал мурожаат йўлланди. 

6 миллионга яқин суд қарори расмий веб-сайтда кенг оммага эълон қилинди. Судларда ишларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳолатларни реал вақт режимида кузатиб бориш хизматидан бир ойда ўртача 82 минг нафар фуқаро фойдаланмоқда.

Суд мажлислари ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиш хизматидан ҳам фуқаролар кенг фойдаланмоқда. Олий суднинг Интерактив хизматлар портали орқали Давлат божлари ва суд харажатларини электрон тизим орқали тўлаш имконияти яратилди. Суд мажлиси иштирокчиларига суд муҳокамалари ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар «SMS» хабар орқали юборилиши йўлга қўйилди.

Мазкур тизим орқали тарафларга 1 миллион 114 мингта суд чақирув қоғози, суд қарори ва бошқа суд ҳужжатлари юборилган. 

Аҳоли томонидан барча тоифадаги ишлар бўйича судларга дастлабки мурожаатларни ҳамда юқори инстанция судларига бўладиган шикоятларни электрон юбориш, ишнинг судда кўриб чиқиш босқичлари ва натижалари ҳақида маълумотларни онлайн билиб бориш имконияти яратилди.

Олий суднинг интерактив хизматлари портали мобил иловаси ишга туширилди. 400 га яқин суд мажлиси зали видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконини берувчи ускуналар билан жиҳозланди.

Видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш натижасида кейинги икки йилда йўл харажати билан боғлиқ 31 миллиард сўм, судланувчини қамоқдан суд биносига олиб келиш билан боғлиқ давлат бюджетининг 130 миллиард сўм маблағи тежалди.

– Судья ва суд ходимлари учун қандай қулайликлар яратилган?

– 2025 йилда 3 миллиондан ортиқ фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий суд ишлари ахборот тизимлари орқали юритилди. Жорий этилган ахборот тизимлари орқали 17 миллиондан ортиқ иш судьялар ўртасида инсон омилисиз автоматик равишда тақсимланди.

Олий суд ва Мажбурий ижро бюросининг ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилиниб, 20 миллиондан ортиқ ижро варақаси электрон шаклда ижрога юборилди. 35 давлат ташкилотининг 52 ахборот тизими билан Олий суд ахборот тизими интеграция қилиниши натижасида маълумотлар алмашинуви 80 фоизга рақамлаштирилди.

Хусусан, Персоналлаштириш агентлигидан жисмоний шахсларнинг 12 миллиондан ортиқ паспорт (ID) маълумотлари электрон шаклда олинди. Судларни рақамлаштириш натижасида меҳнат сарфи 10 бараварга қисқарди. 2024 йилда судларнинг 27 миллиондан ортиқ сўровига электрон жавоб олиниши натижасида 229,4 миллиард сўм тежалди. Маълумотларни олиш учун кетадиган вақт сарфи эса ўртача 25 кундан бир неча сониягача қисқарди.

Судларга келиб тушаётган мурожаатларнинг 60 фоизи электрон тарзда юборилмоқда. Судлар томонидан почта алоқаси тармоғи орқали йўлланадиган хат-хабарлар, чақирув қоғозлари ва бошқа ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш ва етказилганини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олиш соҳаси тўлиқ рақамлаштирилди.

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб судларда ички ҳужжатлар айланмасига замонавий ахборот технологиялари жорий қилинди. Кейинги олти ойда 430 мингдан ортиқ ҳужжат электрон тизим орқали айланди. Натижада судларда қоғоз сарфи кескин камайтирилиб, давлат бюджетидан 3,6 миллиард сўм харажат қилинишининг олди олинди. 

– Ахборот ва киберхавфсизлик қандай таъминланмоқда?  

– Суднинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, маълумотларни комплекс ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилди. Жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Олий суднинг ахборот тизимларига 150 мингдан ортиқ киберҳужум кузатилди ва  барчасининг олди олинди. 7 минга яқин юқори даражадаги хавф-хатарлар аниқланди ва барчаси бартараф этилди.

– Давлатимиз раҳбарининг “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда? 

– Мазкур фармон суд соҳасини рақамлаштириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Шу асосда суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилиши босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказилмоқда.  

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турлари оширилмоқда. 

Сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имконияти яратилади. Суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестри юритилади. 

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилаётир.  

Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модули ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади. Судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш йўлга қўйилади. 

– “Рақамли суд” концепцияси қандай имкониятлар яратади?  

– “Рақамли суд” концепцияси асосида судга ариза беришдан олдин фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатларнинг ҳисобини чиқариш йўлга қўйилади. Мурожаатлар судга фақатгина электрон шаклда юборилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмасдан суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этади. 

Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади. Сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланади. 

 – Сунъий интеллект ёрдамида суд ҳужжатлари лойиҳаларини автоматик шакллантириш қандай натижа беради?  

– Фармон билан 2025 - 2027 йилларга мўлжалланган суд соҳасини рақамлаштириш ва одил судлов жараёнларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш дастури тасдиқланди.

Унда сунъий интеллект ёрдамида фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини ишга тушириш вазифаси қўйилди. 

Бундан ташқари, суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастурини яратилади. “my.sud.uz” интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модули жорий этилади. Бунда, сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчини яратиш, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб бериш ҳамда суд маълумотларини автоматик етказиш, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотларини фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имконияти яратилади. 

Фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизмат йўлга қўйилади. Суднинг ахборот тизимидаги “Шахсий кабинет” платформасининг фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги талқини ишлаб чиқилади. 

– Қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Олий судда қандай ишлар амалга оширилмоқда? 

– Фармон ижроси доирасида Олий суднинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси негизида Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект департаменти ташкил этилди. 

Департамент рақамли ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш борасида ўз фаолиятини бошлади. Кейинчалик судлар учун ахборот тизимларини яратади. Суд жараёнларини автоматлаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш, суд амалиётини таҳлил қилиш, суд қарорларини прогнозлаш ва жараён самарадорлигини ошириш учун зарур ахборот воситаларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш ишларини амалга оширади.  Сунъий интеллектдан тўғри фойдаланилишини таъминлайди. 

Суд ахборот тизимларининг киберхавфсизлигини таъминлаш, тизимларни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳам департамент зиммасида бўлади. Суд ишларининг рақамли трансформациясини таъминлашда электрон судлов тизимини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширади. Судьялар ва ходимларнинг рақамли саводхонлиги ошириб борилади. Халқаро рақамли ва ҳуқуқий лойиҳаларда иштирок этади. 

Шу каби чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича айни пайтда амалий ишларга қадам қўйилди. Бу суд жараёнларини автоматлаштириш, маълумотлар тез ва аниқ алмашинишини таъминлаш, инсон омилидан келиб чиқадиган хатоларни камайтириш, инновацион ечимлар жорий этиш ва суд фаолиятини шаффоф ҳамда самарали ташкил этишга замин яратади. 

ЎзА мухбири

  Норгул Абдураимова

    суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамлашаётган суд тизими: адолат сари қўйилган энг ишончли қадам