Ижтимоий тармоқлардаги аянчли воқеаларни кўрсак қалбларимиз жунбушга келади.

Ота-онасини ташлаб қўйишлик, оилавий жиноятлар, кўролмаслик, ҳасад, қариндошлар ва туғишганлар ўртасидаги пичоқбозлик, эрта ва беникоҳ туғиш каби илгари бизга ёт нарсалар нимага кўпайиб бормоқда?

Ҳар куни қайсидир отадан мажбурий алимент ундирилганлиги, ажримлар ҳақидаги хабарлар миллатимизга, аждодларимиз анъаналарига хиёнат эмасми?  

Ҳозир тўқчилик, қимирлаган яхши яшаяпти. Фақат яшаш керак, яхши яшаш эса ўз қўлимизда. Улуғ ой – Рамазон бошланаяпти. Бу кунлар инсон ўзидаги қусурларидан тозаланиши учун ажойиб имкон. Биз шу кунларда жамиятимизнинг ғашига келадиган ва бизга ярашмаган одатлардан воз кечишимиз керак.Одамларни диллари юмшаган рўза кунлари янада кўпроқ тарғибот керак. Ҳар доим ношоиста ва бизга ярашмаган ҳодисаларни таг замирида бетарбиялик ётибди.

Нохушлик ортида зиддият, худбинлик, оддий гап талашиш ва келишмовчиликлар натижаси алангаланиб мудҳиш жиноятларга олиб келади.

Буни фақат яхши гап, тушунтириш, сабр, шукур, олийжанобликни ёшларимизга сингдириш йўли билан эпақайга келтиришимиз мумкин. Биз ота-оналар, буви ва бувалар мунтазам ифторлик ва саҳарлик чоғида қуйидаги муҳим тавсияларни бериб боришимиз керак.

Фарзандларимизни секин товушни кўтармай, шанғилламасдан гапиришга ёшликдан одатлантириш лозим. Шунга ўргатинг. Тез фикрлаш, одамларни ташқаридан қараб баҳоламаслик ҳам одобни бир бўлаги. Фарзандингиз мен хато қилганимда бундай бўлганидан афсусдаман деганда, кўзларига қаранг ва кечиринг.  

Болаларнинг орзуи ва тушлари устидан кулманг. Мана шу уларни эзгуликка етаклайди. Билакс, уларга тўғри йўл кўрсатинг.

Фарзанд ва набираларга улар кутганидан ортиғини беринг ва буни хурсандчилик билан бажаринг.

Энг яхши кўрган шеърингизни доим ёдда сақланг ва уларни болаларингиз набираларингизга айтиб беринг. Эртаклардан узоқлашиб қолса эзгуликдан узоқлашиб қолади.  

Рамазон ойларида вақт ҳам барокатли бўлади. Китобларга ошна бўлишга қулай вақт. Цирк ва ҳайвонат боғларига, қўғирчоқ театрларга  олиб бориш ёш қалбларда катталикда эҳтимол қилиши мумкин ёт тарбиялардан узоқлаштиради. Ахир бу энг яхши тарбия усули ҳисобланади. Аждодларимиз бекорга оила даврасида шеърхонлик қилишмаган. Ёшлигимизда ҳамма тенгқурларимиз ота-оналари бу даргоҳларга олиб боришар эди.  

Ҳамма нарсани телефонга бой бермайлик. Нимагадир ҳозир ёш ота-оналарга шуни маслаҳат берсангиз, эриш туйилади уларга. Болани қалби қачон юмшайди? Яхши шеър, қўшиқ билан. Камдан-кам ота-она театр ва музейларга боласини етаклаб юрганини кўрамиз. Ҳаммани вақти йўқ, тиғиз кейин бир кўнгилсиз воқеа бўлгандан кейин сабабини ахтариб юрамиз. Сабаби мен санаб ўтаётган омиллар.

Болани тошбағир бўлиб қолишига ўзимиз айбдормиз.Тошбоғирликни кенгбағирликка айлантириш ўзимизнинг қўлимизда.

Ҳамма айтилаётган гапга ишонманг. Биз тарбия беришда ўзимизни тезда ислоҳ қилишимиз керак.

Болаларга муҳаббат ва улкан ютуқлар улардан кутиш учун таваккал қилишга тўғри келади.

Бордию, бу ишда ютказганизда сабоқ олишга, ҳаётий фойда билан чиқишга ҳаракат қилинг.

Кичкина баҳс деб ёшлар катта нохушликларни келтирмоқдалар. Кераксиз баҳс ва мунозаралардан қочишни оиладан ўргатишимиз керак. Аввало эр-хотин фарзандлари олдида ноўрин баҳслашмасликлари керак.  

Арзимаган баҳслар тарбияни бузади, кейин бола кўчада беҳуда баҳсларни ўртоқлари орасида содир қилади. Ижодий баҳс бўлса нур устига.

Аҳмақона баҳс жанжалга, муштвозлик, қотиликка оилавий ажримга олиб келсачи? Ҳозир жиноятларни тагида шундай воқеалар кўп. Тарбияда хато қилсангиз, яширманг, уни тўғрилашга ҳаракат қилинг, педагоглардан, ҳаётий тажрибаларга эгалардан маслаҳат олинг.

Ҳар куни озгина вақт ёлғизликда қолинг. Баъзан сукут энг яхши жавобдир.

Мен тарбиялаган болалар, фарзандларим тўғри йўлдами, уларни бўш вақтини қандай ўтказмоқда, мен уни ташкил қилиб бермоқдаманми?- деган саволларни ўзингизга ўзингиз беринг.Турмуш ўртоғингиз билан болангиз ҳақида суҳбатлашинг.Тарбия борасида оилада сир бўлиши мумкин эмас.

Кўпроқ ўқинг, болаларингизни ҳам шунга мажбурланг. Уйда камида болабоп юзта китоб бўлишини тавсия қиламан. Уни фарзандларингиз ўқиб чиқишига мажбур қилинг.

Худди овқатни оғзига мажбурлаб едирган каби. Ҳа, китоб ўқишга мажбурланг. Буни фойдаси бор.

Яқин инсон билан бахслашганда, унга нафратни қўзғатманг, балки бу иш нотўғрлигини тушунтиринг.

Бир йилда бир марта бормаган жойингизга оилавий сафар қилинг, зиёрат қилинг.  

Зиёрат иймони мустаҳкамлайди. Наҳотки аксарият болалар ўзлари яшаб турган жойлардаги зиёратгоҳларни билмайдилар?

Бу йилги Рамазон ойи илиқ кунларга тўғри келди. Бу ҳам зиёрат учун яхши имконият. Улуғ кунларда фарзандларингиз билан шундай жойларни зиёрат қилинг. Тарбия учун ниҳоятда аҳамиятли.

Мен қуйидаги гапларни болаларга ифторлик ва саҳарлик онларида катталарга очиқдан-очиқ болаларига насиҳат қилиб айтишни тавсия қиламан. Беш тоифа фарзандлар бор.

Биринчиси тоифа– ота-онаси буюрган ишни бажармайди ва уларга итоат қилмайди. Бу — оқдир.

Иккинчи тоифа– ота-онаси буюрган ишни жирканиб, ўзи хоҳламасдан қилади. Бу ажр олмайди.

Учинчи тоифа – ота-онаси буюрган ишни қилади, лекин, уни миннат қилади, уфф тортади ва уларга овозини кўтаради. Бу — гуноҳкордир.

Тўртинчи тоифа-ота-онаси буюрган ишни кўнглидан чиқариб бажаради. Бу ажр олади.

Бешинчи тоифа – ота-онаси хоҳлаган нарсани, улар буюрмасидан аввал бажаради. Мана шу итоаткор фарзанддир.

Охирги икки тоифа фарзанд, уларнинг иши доимо ўнгидан келади, ризқи кенг бўлади, умрида барака бўлади ва кўнгли очиқ, хурсанд бўлади.  

Энг улуғи, бу билан улар жамиятимиз учун муносиб бўладилар. Мана шу гапларни ёшларга айтсангиз насиҳат ва амалда бажарсангиз инсофли фарзандлар тарбиялаган, тарбия бобидаги иллатларни олдини олган бўламиз.

Зеро,  Рамазон кунлар дуоларимиз ижобат бўладиган кунларда аввало Яратгандан ўзимизга ва  фарзандларимизга инсоф ва тавфиқ сўрайлик. Шу кунларни ғанимат билиб тарбия учун барокатлар тилайлик.

Бахтиёр Каримов,

Ўзбекистон республикаси халқ ўқитувчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рамазонда тарбия