Айниқса, ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар янада кучайтирилди.

Президентимизнинг 20 апрелдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, муборак Рамазон ойининг карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитлар яратилмоқда.

Рамазон ойи ҳар доим ҳам Ислом умматлари, қолаверса, бутун башарият учун улуғ синов ҳисобланиши барчамизга маълум. Бироқ бу йилги Рамазон яна бир жиддий синов даврида кириб келди. Бу ҳам Роббимизнинг чексиз ҳикмати ила ҳар биримизга ўзига хос сарҳисоб, шукрона, тавба-истиғфор, тафаккур учун берилган ғанимат фурсат бўлди. Бу Рамазон ҳар биримизга оила даврасида китоб мутолаа қилиб, илмий-маърифий суҳбатлар уюштириб, илм олишимизга имкон яратди.

Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Рамазон ойининг фазилатларини санаб тугатиб бўлмайди. Ушбу ойда Ислом тарихида жуда кўп оламшумул воқеалар содир бўлган. Шу боис, бутун дунё мусулмонлари ушбу табаррук ойни солиҳ амаллар ва Аллоҳ розилиги йўлидаги ибодатлар ойига айлантиришади. Фақиҳ олимлар ҳам бу ойда илм билан шуғулланишни бутунлай йиғиштириб ёки камайтириб, Қуръон мутолаасига иқбол этганлар.

Рамазон хайр-саховат ойидир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу ойда бошқа ойларга қараганда янада сахийроқ бўлиб кетардилар. Шунинг учун ҳам қадимдан мусулмонлар Рамазон кирганда ҳар галгидан саховатлироқ бўлишга одатланганлар. Давлатманд кишилар закотларини ҳам айнан Рамазонда адо этишлари ҳам шундан. Бу ойнинг баракасидан ҳар бир уй баҳраманд бўлиб, мўминлар қалбига хурсандчилик ва шодлик киришлиги учун одамлар алоҳида Рамазонга хос хҳайру эҳсонлари билан бир қаторда закотларини ҳам шу ойда чиқарадилар.

Рамазон раҳмат ва мағфират ойидир. Рамазонда Аллоҳ таолонинг раҳмати жўш уради. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Рамазон бўлганда раҳмат эшиклари очилади” дейилган.

Аллоҳ таолодан ёлвориб сўраймизки, бу муборак ойни юртимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, тоат-ибодат, тақво ойи, Қуръон ойи қилсин. Аллоҳ таоло Рамазони шарифнинг баракотидан барча беморларга шифои комил берсин, барча эҳтиёжмандларнинг дардига малҳам бўлсин, дуоларимизни ижобат қилсин. Раҳмат ва мағфират ойини, дуолар ижобат қилинадиган Рамазон ойини барчамизга хайрли ва баракотли қилсин!

Нигора ТОШБОЕВА,
Маънавият ва маърифат маркази 
Сардоба туман бўлими раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рамазон – раҳмат ва мағфират ойи
Маданият
15:22 / 24:04:2020