Рамазон – эзгу фазилатлар ойи
Рамазон ойи - эзгу фазилатлар ва меҳр-мурувват ойи. Бу ойда кишилар бир-бирини йўқлайди. Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, совға-саломлар берилади, ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилади. Ифторлик дастурхонлари ёзилиб, кўнгиллар шод этилади.

Навоий вилояти Конимех тумани ҳокимлиги ташаббуси билан олис ҳудудлардан бири “Янгиғазған”овул фуқаролар йиғинида нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган фуқаролар учун ифторлик дастурхони ёзилди. Тўкин дастурхон атрофида Муборак Рамазон ойида инсонийлик туйғулари бўлмиш меҳр-муҳаббат, саховат ва оқибат ҳақида сўз юритилди. Нуронийлар юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун шукроналик билдириб, дуога қўл очди.
А.Бўриев, ЎзА