Дунёда инсонлар турли-туман касбларда фаолият олиб боради. Аммо, мана шу касблар ичида шундай бир касб борки, у ҳам шарафли, ҳам масъулиятлилиги билан ажралиб туради. Бу устозлик ва мураббийлик касбидир.
Барча соҳаларнинг усталари, мутахассислари бир касб эгалари меҳнати билан шаклланади. Ҳар биримизга кимдир ҳарф ўргатиб, саводимизни чиқарган. Бугун ким, қаерда, қандай вазифада ишламасин, қачондир мактабда ўқиган, устозлар тарбиясини олган. Илк бор мактабга борган кунни, қўлига қалам бериб, ёзишни, ўқишни ўргатган ўқитувчисини эсламайдиган одам топилмаса керак.
Бир синфда йигирма ё ўттиз нафар ўқувчи бўлса, ҳар бирининг табиати ҳар хил. Устоз уларнинг қалбига йўл топади, фарзандидек юрагига яқин олади. Умрини шу соҳага бағишлаган ўқитувчилар ҳамма жойда бир хил - оддий ва камтар.
Бугунги қаҳрамонимиз 47 йил умрини айнан шу касбга бахшида этган, ҳалигача дарсларга масъулият билан алоҳида тайёрланиб кирадиган, "Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси" фахрий унвони эгаси Раҳматилла Каримов билан ўқитувчилик, таълим ва тарбиянинг бир-биридан ажратиб бўлмаслиги ҳақида суҳбатлашдик.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ut1Vt9O9d0Y?si=sdetcOzhKLI6GQBc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов(видео), ЎзА