Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи А.Ахмедов ёшлар муаммоларини ҳал этиш, таклиф ва ташаббусларини эшитиш мақсадида жойларда учрашувлар ўтказмоқда.

Навбатдаги учрашувлар Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтди. Сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида ўтказилган учрашувларда ёшларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш, кредит олиш, ишга жойлашиш, спорт билан шуғулланиш учун шароит яратиш, китобхонлик ва компьютер саводхонлиги масалалари юзасидан мурожаатлари тингланди.

Жумладан, Каттақўрғон тумани Омонбой кўприк маҳалласи ёшлар етакчиси Акбар Аҳмедов туманда ёшлар маркази қуриш ва унинг қошида турли тўгараклар ташкил этишни таклиф қилди. Ушбу таклиф мутасаддилар томонидан маъқулланиб амалий ёрдам кўрсатиш белгиланди.  

Туманнинг Номозполвон маҳалласида яшовчи Умарали Эрматов эса ёшларга IT соҳасини ўргатиш учун 10 та компьютер жамланмаси сўради ва масала тез кунларда ҳал этилиши маълум қилинди. Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган учрашувда ҳам ёшларнинг мурожаатлари бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, масъуллар бириктирилди. Хусусан, Зарафшон маҳалласи ёшлар етакчиси Жалолиддин Музроповнинг маҳаллада замонавий спорт майдончаси қуриш таклифи маъқулланган бўлса, Қориравот маҳалласида яшовчи Дилшод Ҳусановга автомашиналарни таъмирлаш устахонаси учун зарур асбоб-ускуналар олиб бериладиган бўлди.

Учрашувда ёшларга янгиланаётган Конституция бўйича 30 апрель куни ўтказиладиган референдум ва унинг моҳияти ҳақида тушунча берилди.

Ғ.ҲАСАНОВ,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Раҳбар ва ёшлар учрашувида муаммоларга ечим топилди