Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишланган “Касаба уюшмалари ҳафталиги” доирасида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ходжаев, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши раиси Отабек Мусаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши раиси Назира Тоғаева ва талабалар иштирок этди. 

Дастлаб Федерация томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, касаба уюшмалари – бу Халқ ташкилоти. Кейинги йилларда ушбу ташкилот нафақат ишчи-ходимларга, балки кўплаб юртдошларимизнинг дардига малҳам, кўмакдош, маслакдош, қўллаб-қувватловчи ва мадад бериб келаётган ташкилотга айланди. 

Ҳар йили касаба уюшма ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар дастурига кўра, ходимларнинг маданият муассасалари – концерт, музей ва кўргазма заллари, кинотеатрларга ташрифлари, мамлакатимизнинг диққатга сазовор шаҳарларига саёҳатлари уюштирилмоқда. Шу билан бирга, якка-ёлғиз, ёрдамга муҳтож оилалар, “Мурувват” ва “Саховат” уйларида яшовчилар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам бериб келинмоқда. 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси муассислигида Марказий Осиёда ягона бўлган “Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси”, шунингдек, Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти, Ўзбекистон касаба уюшмалари тарихи музейи ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Давлат Сатира театри томонидан қирғиз ёзувчиси Маар Байжиевнинг “Дуэль” номли новелласи асосида саҳналаштирилган “Қалбим соҳили” спектакли намойиш этилди.

Ушбу спектаклда уч инсон тақдири мисолида ҳаёт синовлари олдида таслим бўлмаслик, ҳар қандай вазиятда ўзликни асраш зарурлигига урғу берилган.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олди. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви