Жиззах шаҳрида Давлат кадастрлари палатасининг “Раҳбар ва ёшлар” I миллий республика форуми иш бошлади.

“Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида 3 кун давом этадиган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан тизимда фаолият олиб бораётган 80 нафардан ортиқ йигит-қизлар жам бўлди.  

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган соҳа ёшлари Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов хиёбонида тантанали равишда кутиб олинди. Вилоят марказидаги муҳташам “Ўзбекистон” меҳмонхонасига жойлаштирилди.  

Куннинг 2-ярмида барча форум иштирокчилари “Севги ва садоқат” деб аталувчи Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним хиёбонида бўлди ва икки ижодкор севишган қалб номи билан юритилувчи музейини катта эътибор билан томоша қилди.  

[gallery-12849]

Сўнгра форум иштирокчилари давлат ва жамоат арбоби, Жиззахнинг яна бир асил фарзанди Шароф Рашидов музейидаги экспонатлар билан танишишди. Шундан сўнг, тадбирга келган ёшлар Жиззахнинг муқаддас қадамжоларидан Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган Саъд Ибн Абу Ваққос зиёратгоҳида бўлиб, Моворауннаҳрга ислом динини олиб киришда пайғамбаримизнинг қўшинларига саркардалик қилган, тарихий шахс ҳақидаги ривоятларни диққат ва катта эътибор билан тингладилар. Рамзий қабрини зиёрат қилди.  

I миллий республика форуми иштирокчилари Жиззах шаҳрига қайтгач, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Нодир Сидиқовнинг вилоятдаги кадастр тизимида меҳнат қилаётган ёш кадрларнинг фаолияти хусусидаги ахборотини тинглади.  

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барча соҳалар сингари кадастр тизимида ҳам ўзининг ёрқин самарасини бераётгани, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги таъкидланди.  

Бугун барча соҳаларда бўлгани каби кадастр тизимида ҳам Янги Ўзбекистон ёшлари билан ишлашда янгича ёндашувлар, янгича чора-тадбирлар амалга оширилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш бўйича ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда.  

Давлат кадастрлари палатаси ташаббуси билан Жиззахда ўтказилаётган “Раҳбар ва ёшлар” I миллий республика форуми ҳам фикримизнинг ёрқин исботидир. Форумда ёш бўлсада, кадастр соҳасига, ушбу тизимга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, ўз тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшлар иштирок этаётгани янада қувонарли.  

“Раҳбар ва ёшлар” форумидан кўзланган асосий мақсад – ёшларни интеллектуал билимли ва салоҳиятли кадрлар бўлиши ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашишдан иборат.  

Жиззах вилояти кадастр соҳасида 30 ёшгача бўлган ёшлар 119 нафарни ташкил этади. Ҳозирги кунда ёшлар билан суҳбатлар қуриш, уларни ички дунёсига назар ташлаш энг муҳим вазифалардан саналади. Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ёш ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларни иш фаолиятларида ёрдам қўлини чўзиш ва юқори лавозимларга тайёрлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.  

– Бошқарманинг Дўстлик тумани филиали ерларни аукционга чиқариш мутахассиси Азизбек Муродов ўтган 2022 йилда ўтказилган “Ёш новаторлар” кўрик-танловининг финал босқичида “Сел хавфини карталаштиришда ҳамда зарар миқдорини камайтиришда GIS технологияларидан фойдаланиш” мавзусида иштирок этиб, Жиззах вилояти шарафини муносиб ҳимоя қилди, – дейди бошқарма бошлиғи Нодир Сиддиқов. – Бундан ташқари, соҳа ривожига ҳисса қўшиб келаётган фаол ёшлар турли танловларда ўз лойиҳалари билан иштирок этиб бир қатор номинациялар бўйича ғолиб бўлмоқда. Ёшларнинг эришаётган муваффақиятлари билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.  

Тизимда “Устоз ва шогирд” анъанаси йўлга қўйилган бўлиб, бу ҳам ўз самарасини бераётир. Ишдан ташқари пайтда жиззахлик ёш кадастр тизими вакилларининг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спорт машғулотлари, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.  

“Раҳбар ва ёшлар” учрашувининг ташкил этилиши кадастр соҳасида анъанага айланиб қолса, бугунги каби форум, учрашув ва мулоқотлар ёшларга яхши кайфият ва ишга бўлган қизиқишининг янада ошишига, ўз устида кўпроқ ишлашга туртки бериши шубҳасиз.  

Форумда ёш кадастр вакиллари томонидан мамлакат кадастр тизимида меҳнат қилаётган ёшлар халқаро тажриба алмашишлари учун хорижга юборилса, уларнинг ўз билимларини янада мустаҳкамлашларига, халқаро тажрибани ўрганиб, келажакда етук мутахассис бўлишларида улкан мотивация бўларди, деган таклиф киритилгани барча форум иштирокчиларининг олқишига сазовор бўлди.  

Баҳс мунозараларга бой ўтган тадбирнинг биринчи куни қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олди.  

Жиззах вилоятида кўтаринки руҳда ўтаётган “Раҳбар ва ёшлар” I миллий республика форуми давом этмоқда.  

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Раҳбар ва ёшлар” I миллий форуми